Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 687.70-7.17

  • EUR

    13 790.2623.94

  • RUB

    140.030.55

+13C

+13C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+13c

  • Hozir

    +13 C

  • 03:00

    +13 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +13 C

  • 06:00

    +13 C

  • 07:00

    +15 C

  • 08:00

    +16 C

  • 09:00

    +18 C

  • 10:00

    +20 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +22 C

  • 13:00

    +23 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +24 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 21-May

+13C

  • Hozir

    +13 C

  • 03:00

    +13 C

  • 04:00

    +13 C

  • 05:00

    +13 C

  • 06:00

    +13 C

  • 07:00

    +15 C

  • 08:00

    +16 C

  • 09:00

    +18 C

  • 10:00

    +20 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +22 C

  • 13:00

    +23 C

  • 14:00

    +24 C

  • 15:00

    +24 C

  • 16:00

    +24 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +23 C

  • 19:00

    +21 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +18 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +17 C

  • Seshanba, 21

    +13 +20

  • Chorshanba, 22

    +16 +20

  • Payshanba, 23

    +17 +20

  • Juma, 24

    +18 +20

  • Shanba, 25

    +17 +20

  • Yakshanba, 26

    +13 +20

  • Dushanba, 27

    +9 +20

  • Seshanba, 28

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Беруний таваллудининг минг йиллиги муносабати билан тайёрланган ягона медальон Ўзбекистон тарихи музейига топширилди

Россиянинг Свердловск вилоятидаги Ўзбек миллий маданият маркази раҳбари Обид Туратов пойтахтимиздаги Ўзбекистон тарихи давлат музейига ўзига хос совға билан ташриф буюрди.
Жамият
476 11:04 | 16.01.2024 11:04

«Ватандошлар» жамоат фонди ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда у Абу Райҳон Беруний таваллудининг минг йиллиги муносабати билан тайёрланган ноёб медальонни музейга топширди.


Гап шундаки, ушбу медальон 1973 йилда собиқ иттифоқда ҳайкалтарош Юрий Халдеев томонидан Беруний таваллудининг минг йиллигига бағишлаб ягона нусхада ясалган. Айни вақтда у ноёб экспонат ҳисобланади.


– Ўтган йилнинг 4 сентябрь куни Екатеринбург шаҳрида миллатлараро кутубхона ташаббуси билан Беруний бобомизнинг 1050 йиллик юбилейи кенг нишонланди, – деди Обид Туратов. – Тадбирда Бош консуллик, турли миллат вакиллари, олимлар, тарихчилар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Ўшанда грек миллий маданият маркази раҳбари Даниель Иванович бизга қимматбаҳо металлдан ясалган бир медальон совға қилди. Бугун бу ноёб тарихий ёдгорликни ўз Ватанимга, унинг тарих музейига топширишдан ғоят мамнунман. Биз буюк аждодларимиз билан фахрланамиз, улар қолдирган меросни асраб-авайлашга ҳамиша интиламиз.


– 2022-2023 йиллари буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги ЮНЕСКО шафелигида халқаро миқёсда кенг нишонланди, – дейди фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Каримов. – 2 йил давомида 10 дан зиёд давлатларда халқаро конференциялар бўлиб ўтди, тўпламлар нашр қилинди. Бундай катта эътиборни, албатта, буюк бобомизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган улкан ҳиссаси билан изоҳлаш мумкин.


Медальон музейнинг «Биринчи Ренессанс даври» бурчагига қўйилди. Бу экспонат тарихнинг бир парчаси сифатида музейда узоқ йиллар сақланажак.


Гулрухбегим Одашбоева,
ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1316 16:57 | 05.08.2023