Тошкент аҳолиси учун иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти нархлари кўтарилди
Бу борада пойтахт ҳокимлигининг тегишли қарори қабул қилинган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2024 йил 2 апрелдаги “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ХК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган янги нархлар (тарифлар)ни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига кўра аҳолига иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун тарифлар 15 фоизга кўтарилди.
Маълум қилинишича, иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун янги тарифлар иситиш мавсуми тугаган кундан бир кун ўтиб, яъни 27 мартдан эмас, балки юқорида айтиб ўтилганидек Тошкент шаҳар хокимининг тегишли қарорига асосан 2024 йил 2 апрелдан кучга кирган.
27 мартдан 2 апрелгача иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув хизматлари учун оширилган ставкаларда тўловларни амалга оширган истеъмолчиларга ошиқча сумма аванс сифатида ҳисобга олиниши маълум қилинди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0