+24C

+24C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Электр энергияси ва табиий газ учун кимларга компенсация берилиши айтилди

Эслатиб ўтамиз, Ҳукуматнинг кечаги қарори билан 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графиги ва жорий йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг “базавий меъёрлари” тасдиқланган эди.
Жамият
1008 11:33 | 17.04.2024 11:33

Кеча, 16 апрель куни қабул қилинган “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига мувофиқ, айрим тоифадаги истеъмолчилар учун юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш бўйича вақтинча компенсация жорий этилади.
Жумладан:
• “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилалар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи оилалар;
• Ягона реестрга киритилмаган, “маҳалла еттилиги” хулосаси асосида аниқланадиган қўшимча эҳтиёжманд оилалар.
Шунингдек, иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга қуйидаги компенсация турлари тақдим этилади:
• ноябрь ойида 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади;
• электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:
– табиий газ учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;
– электр энергияси учун – ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.

Эслатиб ўтамиз, мазкур қарор билан 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графиги ва жорий йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг “базавий меъёрлари” тасдиқланди.


Шунингдек, 2024 йил 1 майгача ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ошишини ҳисобга олган ҳолда минимал истеъмол харажатлари қиймати қайта кўриб чиқилади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
Нигоҳ
0 2299 11:24 | 13.08.2024