Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 962.01-8.99

  • EUR

    13 365.1356.88

  • RUB

    126.02-0.02

+3C

+3C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+3c

  • Hozir

    +3 C

  • 04:00

    +4 C

  • 05:00

    +3 C

  • 06:00

    +2 C

  • 07:00

    +2 C

  • 08:00

    +2 C

  • 09:00

    +2 C

  • 10:00

    +3 C

  • 11:00

    +6 C

  • 12:00

    +8 C

  • 13:00

    +9 C

  • 14:00

    +10 C

  • 15:00

    +10 C

  • 16:00

    +9 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +8 C

  • 19:00

    +7 C

  • 20:00

    +6 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +4 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 16-January

+3C

  • Hozir

    +3 C

  • 04:00

    +4 C

  • 05:00

    +3 C

  • 06:00

    +2 C

  • 07:00

    +2 C

  • 08:00

    +2 C

  • 09:00

    +2 C

  • 10:00

    +3 C

  • 11:00

    +6 C

  • 12:00

    +8 C

  • 13:00

    +9 C

  • 14:00

    +10 C

  • 15:00

    +10 C

  • 16:00

    +9 C

  • 17:00

    +8 C

  • 18:00

    +8 C

  • 19:00

    +7 C

  • 20:00

    +6 C

  • 21:00

    +5 C

  • 22:00

    +4 C

  • 23:00

    +4 C

  • Payshanba, 16

    +3 +20

  • Juma, 17

    +2 +20

  • Shanba, 18

    +3 +20

  • Yakshanba, 19

    +0 +20

  • Dushanba, 20

    1 +20

  • Seshanba, 21

    +2 +20

  • Chorshanba, 22

    +0 +20

  • Payshanba, 23

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Марказий Осиёни тебратган ўзбек аёллари. Биринчи журналистдан, биринчи ҳуқуқшуносгача…

XIX аср охири XX аср бошлари.  Марказий Осиё тараққиётдан ортда қолган, тарихий мураккаб шароитда бўлган давр. Ўзбек хотин-қизлари шунга қарамай, илм-фан, маданият ва санъат соҳаларида катта жасорат кўрсатди.
1125 09:33 | 15.06.2024 09:33

Улар хотин-қизлар таълимига бўлган турли қаршилик ва машаққатларга қарамай, илм-фанда инқилоб қилди ва Марказий Осиёнинг тараққиётига ҳисса қўшишди.

Ўзбекистонлик сунъий интеллект мутахассислари айни дамда “Орзуга интилган аёллар” лойиҳасида сақланиб қолган жуда кам манбалар, айрим суратлар ёрдамида бу аёлларнинг жонли ҳолатини “тирилтириб” бормоқда. Ishonch.uz сунъий интеллект ёрдамида тасвири яратилган 9 нафар аёлнинг шахсияти билан сизни таништиради.




Улардан бири Марказий Осиёдан чиққан биринчи дипломли, профессионал аёл журналист — Собира Холдорова.
Собира Холдорова тақдири худди кино сюжетлари каби мураккаб. У 1907 йил Чуст шаҳрида, деҳқон оиласида дунёга келди. Отасидан эрта етим қолди. Аммо етимлик унинг имкониятларига тўсиқ қўймади. У рус тилини пухта ўрганди. Тошкентдаги билим юртида таҳсил олди, Москвада олий журналистика институтида ўқиди. У Ўрта Осиё Республикалари маҳаллий миллатлари аёлларидан чиққан биринчи журналист сифатида 1929 йил августда олий маълумот тўғрисидаги дипломни қўлга киритди.




Хадича Сулаймонова эса Марказий Осиёдаги биринчи аёл — ҳуқуқ фанлари доктори. Бу аёл нафақат Ўзбекистонда, балки Ўрта Осиёда ҳуқуқшуносликнинг тараққиётига катта ҳисса қўшди. У илмий ишларида жиноят ҳуқуқи, хусусан, Ўзбекистонда ҳуқуқшунослик фанининг вужудга келиши ва ривожланиши, хотин-қизлар ҳуқуқи масалаларини кенг ёритди.




Тамара Хонум (Петросян) (1906-1991) — атоқли раққоса, ўзбек рақси ўқитувчиси ва ислоҳотчиси. Ўзбек маданияти ва санъатини улғайтиришга ҳисса қўшган аёл.
Шамсирой Ҳасанова — биринчи профессионал ўзбек рассоми. У ўзбек хотин-қизлари ичида биринчи бўлиб, профессионал рассомлик билан шуғулланди. У Ўрта Осиёнинг маҳобатли рассомлиги анъаналарини Европа реалистик санъати анъаналари билан уйғунлаштириб, ўзига хос янги пластик ечимга эришган ўзбек аёли.




Зулфия Умидова (1897-1980) — биринчи аёл шифокор, тиббиёт фанлари доктори. У Ўрта Осиёда биринчилардан бўлиб расмий тиббиёт билан шуғулланди ва тиббиёт соҳаларида кўплаб илмий изланишлар олиб борди.

Сунъий интеллект ёрдамида жонлантирилган аёллар ичида, шунингдек, биринчи ҳужжатли фильм режиссёри Неля Атауллаева, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг атоқли олими, биология фанлари доктори Илария Райкова, Ўзбекистондаги биринчи актрисалардан бири Мақсума Кариева (1903-1946).


Биринчи аёл поезд машинисти ва парашютчи Башорат Мирбобоева (1916–2010) лар ҳам ўрин олган.


Мафтуна Каримова тайёрлади


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид