Валюта UZS
  • USD

    12 360.865.72

  • EUR

    14 479.51-60.02

  • RUB

    145.66-2.82

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 10:00

    +26 C

  • 11:00

    +29 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +31 C

  • 14:00

    +32 C

  • 15:00

    +32 C

  • 16:00

    +31 C

  • 17:00

    +30 C

  • 18:00

    +28 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +22 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 11-September

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 10:00

    +26 C

  • 11:00

    +29 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +31 C

  • 14:00

    +32 C

  • 15:00

    +32 C

  • 16:00

    +31 C

  • 17:00

    +30 C

  • 18:00

    +28 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +22 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • Payshanba, 11

    +23 +20

  • Juma, 12

    +23 +20

  • Shanba, 13

    +22 +20

  • Yakshanba, 14

    +22 +20

  • Dushanba, 15

    +20 +20

  • Seshanba, 16

    +16 +20

  • Chorshanba, 17

    +18 +20

  • Payshanba, 18

    +16 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Интизомий жазонинг таътилга алоқаси борми?

362 09:33 | 30.08.2024 09:33

Тасдиқланган жадвал бўйича ёз фаслида меҳнат таътилига чиқишим керак эди. Аммо раҳбаримиз менга нисбатан қўлланилган интизомий жазони рўкач қилиб, таътилга чиқишимга рухсат бермади. Иш берувчининг шудай қилиши тўғрими? Аслида касаба уюшма қўмитасида жадвал ижросини назорат қилиш ваколати борми


Комила ФОЗИЛОВА,
Тошкент шаҳри


Саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнат ҳуқуқ инспектори Наргиза АСАДОВА жавоб беради:


– Ходим таътиллар жадвалига мувофиқ навбатдаги меҳнат таътилига чиқмоқчи бўлса-ю, аммо бунга иш берувчи қаршилик қилса, бу ноқонуний хатти-ҳаракат ҳисобланади. Яъни интизомий ҳуқуқбузарлик содир этган ходимни жазолаш учун таътилдан маҳрум қилиш ёки таътиллар жадвалига мувофиқ бўлмаган ҳолда унинг фойдаланиш муддатини ўзгартириш мумкин эмас.


Таътиллар жадвали – бу ижро қилиш иш берувчи учун ҳам, ходимлар учун ҳам мажбурий бўлган ички норматив ҳужжатдир. На иш берувчи, на ходимнингжадвалда белгиланган таътилвақтини бир томонлама ўзгартиришга ҳаққи бор. Меҳнат кодексининг 228-модда 1 ва 2-қисмлари ҳар бир ташкилотда таътиллар жадвалини ходимларнинг вакиллик органи билан келишилган ҳолда тасдиқлаш мажбурийлигини белгилайди.


Агар иш берувчини жадвал билан белгиланган таътил вақти қониқтирмаса, у ходимга таътил даврини ўзгартириш илтимоси билан мурожаат қилиши мумкин. Жадвалда белгиланган ҳар йилги меҳнат таътилини бериш вақти ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан розилик олингандан кейингина ўзгартирилиши мумкин (МК 228-м. 6-қ.).


Борди-юраҳбарият таътилни тақдим қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилмаса ва тасдиқланган таътиллар жадвалини бузса, ходим меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун текширувчи ва назорат қилувчи органлар (давлат ҳуқуқий меҳнат инспекцияси, прокуратура) ёки меҳнат низоларини ҳал этувчи органларга (меҳнат низолари бўйича корхона комиссияси, суд) мурожаат қилишга ҳақли (МК 543-545, 547-м.).


Каcаба уюшмалари, уларнинг бирлашмалари, бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари иш жойларида иш берувчиларнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчилик талабларига ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, шунингдек, жамоа келишувлари ва бошқа ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳуқуқига эга (МК 540-м.)


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид