Сўранг, жавоб берамиз
Сиртқи таълим шаклида ўқиётган талабаларни ўқув таътиллари йилига 30-40 календар кундан ошган тақдирда қонунчиликка кўра қандай йўл тутилади?
Ушбу саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Андижон вилояти кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори Ҳабибилло Усмонов жавоб берди.
Меҳнат кодекси 385-моддасига кўра, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътилларининг энг кам муддати кўрсатилган.
Ўқув таътилларининг энг кам муддати 30-40 календар кундан ошсачи? Бу ҳолатда МК 385-моддаси 2-қисмига меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ушбу модданинг 1-қисмида назарда тутилганига нисбатан давомийлиги кўпроқ бўлган ўқув таътиллари назарда тутилиши мумкин. Лекин меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ҳам давомийлиги кўпроқ бўлган ўқув таътиллари назарда тутилмаган бўлса, МК 228-моддаси 4-қисмига кўра, ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётган ходимларга уларнинг хоҳишига кўра ҳар йилги меҳнат таътили уларга қулай бўлган вақтда берилиши мумкин.
Агар ходим ҳар йилги меҳнат таътилидан ҳам фойдаланиб бўлган бўлса, МК 241-моддаси тартибида иш ҳақи сақланмайдиган таътилга чиқиши ёки жамоа келишувларида ёхуд жамоа шартномасида ёки МК 240-моддасига кўра меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса иш ҳақи қисман сақланадиган таътил ҳам олиши мумкин.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0