Худойберди Тўхтабоев ҳаёт бўлганила 92 ёшни қаршилар эди
Худойберди Тўхтабоев 1932 йил 17 декабрда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида туғилган. Адиб ижодининг дастлабки давриданоқ ҳажвга, кулгига мойил ҳикоя тўпламларини, қисса ва романларини яратди. Унинг биринчи ҳикоялар тўплами “Шошқалоқ” 1961 йилда эълон қилинган.
У "Сеҳрли қалпоқча", "Сариқ девни миниб", "Сариқ девнинг ўлими", "Беш болали йигитча", "Қасоскорнинг олтин боши", "Йиллар ва йўллар", "Сеҳргарлар жанги ёки ширин қовунлар мамлакатида", "Мунгли кўзлар", "Сир очилди", "Омонбой ва Давронбой саргузашти", "Жаннати одамлар", “Сўқмоқлар” каби асарлар муаллифидир.
Асарлари тожик, қирғиз, туркман, озарбойжон, арман, рус, украин, белорус, молдован, эстон, латиш, литва, фин, болгар, венгер, немис, чех, италян тилларига таржима қилинган.
Ўзбек халқининг улуғ адиби 2021 йил 21 март куни 89 ёшида вафот этган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0