Иш берувчи ишдан бўшаш тўғрисидаги аризамга имзо чекмасликка ҳақлими?
Савол: - Хусусий фирмада ишлайман. Маошимдан қониқмай ишдан бўшамоқчиман. Иш берувчи ишдан бўшаш тўғрисидаги аризамга қўл қўймаслиги, меҳнат дафтарчамни бермаслиги мумкинми?
Нодира Валиева, Самарқанд вилояти
Ушбу саволга Ўзбекитон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилоят кенгаши юрист коньсулти Толиббой Эшманов жавоб беради:
-Қонунчиликда ишдан бўшашга қарор қилган ходим буни исталган вақтда амалга ошириши мумкин. У ушбу қарорга келиши сабабларини иш берувчига тушунтиришга мажбур эмас. Бу йўналишда белгиланган тартибга асосланган ҳолда иш берувчини 14 кун олдин ёзма огоҳлантириб ўз ташаббуси билан ишдан бўшашга ҳақли. Иш берувчини огоҳлантириш муддати даврида фикри ўзгариб, ишдан бўшаш тўғрисидаги аризасини қайтариб олишига бўлган ҳуқуқи ҳам сақланиб қолинади. Яъни у хохшига қараб ўз ишида қолиши ҳам мумкин. Истисно тарзда эсатиб ўтиш лозим. Ташкилот раҳбари, ўринбосар, бош ҳисобчи ва алоҳида бўлинмаларнинг раҳбар кадрларининг ишдан бўшаш учун огоҳлантириш муддатлари фарқланади.
Ходим ва иш берувчи келишувига кўра меҳнат шартномаси огоҳлантириш муддати тугашигача ҳам бекор қилиниши мумкин. Огоҳлантириш муддати тугаганидан кейин иш берувчи ходимга ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқнинг кўчирма нусхасини, меҳнат дафтарчасини ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмани бериши ҳамда у билан ҳисоб-китобни уч кун муддат ичида амалга ошириши шарт.
Белгиланган огоҳлантириш муддати тугагандан кейин ходим ишдан бўшатилмаса, ишни давом эттираётган бўлса, унинг аризаси ўз кучини йўқотган дея ҳисобланиб, мазкур ариза билан уни ишдан бўшатиш мумкин эмас.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0