Сардор Умрзоқовга қўшимча ваколатлар берилди

Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси (айни вақтда ушбу лавозимда Сардор Умрзоқов ишлайди)га қўшимча ваколатлар берилди.

18:17 | 02.01.2025
1,411
Сардор Умрзоқовга қўшимча ваколатлар берилди
Катталаштириш

Жорий йил 31 декабрь куни Президентнинг ПҚ-467-сон қарори билан таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади.

Кенгаш сиёсий ва иқтисодий ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам равишда Президентга киритиб боради.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.

Кенгаш фаолиятини умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил қилинади:

  • хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик;
  • давлат ва жамият қурилиши;
  • ижтимоий-иқтисодий ривожланиш;
  • ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик;
  • ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш;
  • экологик кун тартиби, шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари.
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

419 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади