Январда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 4,5 млрд долларни ташкил этди
Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми МДҲ мамлакатларига (1,6 млрд доллар) ва ЕОИИ мамлакатларига (1,2 млрд доллар) тўғри келган.
ТСАда экспорт ҳажми 1,3 млрд долларни (2024 йилнинг январь ойига нисбатан 14,1 фоизга ўсган) ва импорт ҳажми 3,2 млрд долларни (ўсиш 4,4 фоиз) ташкил этган.
“Ташқи савдо айланмаси бўйича 20 та йирик ҳамкор давлатлар орасида 3 та мамлакат – Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан фаол ташқи савдо баланси кузатилмоқда, қолган 17 та давлат билан ташқи савдо балансининг салбий сальдоси сақланиб қоляпти”, – дейилади ҳисоботда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон жаҳоннинг 154 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси ХХРда (22,1 фоиз), Россияда (17,7 фоиз), Қозоғистонда (7,0 фоиз), Туркияда (4,7 фоиз) ва Германияда (3,8 фоиз) қайд этилган.
Давлатлар гуруҳи бўйича ташқи савдонинг энг катта ҳажми МДҲ мамлакатларига – 1,6 млрд доллар, ЕОИИ мамлакатларига – 1,2 млрд доллар, бошқа давлатлар билан товар айирбошлаш – 2,9 млрд долларни ва Европа Иттифоқи мамлакатлари билан – 0,6 млрд долларни ташкил этди.
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори улуши Тошкент шаҳрига тўғри келди – 41,7 фоиз улуш билан 1,9 млрд доллар. Энг қуйи улуш эса Сирдарё вилоятига тўғри келган – 1,2 фоиз улуш билан 52,1 млн долларни ташкил этди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0