Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 920.00-11.94

  • EUR

    14 102.18-5.27

  • RUB

    149.52-0.66

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 13-March

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • 23:00

    +9 C

  • Payshanba, 13

    +10 +20

  • Juma, 14

    +11 +20

  • Shanba, 15

    +10 +20

  • Yakshanba, 16

    +10 +20

  • Dushanba, 17

    +12 +20

  • Seshanba, 18

    +13 +20

  • Chorshanba, 19

    +14 +20

  • Payshanba, 20

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Президент Мирзиёев БАА етакчисини таваллуд куни билан табриклади

Давлат раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалари жадал ривожланиб бораётганини қайд этиб ўтган.
Сиёсат
122 13:36 | 11.03.2025 13:36

Президент Шавкат Мирзиёев 11 март куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи таваллуд куни билан самимий табриклади.


Ўзбекистон етакчиси БАА Президентига мустаҳкам соғлик ва фаровонлик, давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар, дўст Амирликлар халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади. Давлат раҳбарлари бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ойи муносабати билан ҳам бир-бирларини самимий қутладилар.


Ўзбекистон Президентининг жорий йил январь ойида БААга амалга оширган ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очиб, уларни стратегик шериклик даражасига кўтаргани алоҳида таъкидланди. Эришилган келишувларни амалга ошириш учун алоҳида йўл харитаси қабул қилинди.


Етакчилар Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар. Товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми, қўшма корхоналар сони изчил ортиб бормоқда.


Бугунги кунда 20 миллиард долларлик лойиҳалар портфели доирасида Амирликларнинг етакчи компаниялари билан яшил энергетика, рақамлаштириш, сунъий интеллект, шаҳарсозлик ва инфратузилма, туризм, хусусий бизнес каби муҳим йўналишларда фаол ҳамкорлик қилинмоқда.


Самарқанд шаҳрида Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши мулоқотининг иккинчи саммитини ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат