Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 966.3819.18

  • EUR

    14 213.75-8.75

  • RUB

    150.23-3.15

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +25 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 08-April

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +27 C

  • 16:00

    +27 C

  • 17:00

    +26 C

  • 18:00

    +25 C

  • 19:00

    +23 C

  • 20:00

    +21 C

  • 21:00

    +20 C

  • 22:00

    +19 C

  • 23:00

    +18 C

  • Seshanba, 08

    +23 +20

  • Chorshanba, 09

    +21 +20

  • Payshanba, 10

    +24 +20

  • Juma, 11

    +26 +20

  • Shanba, 12

    +28 +20

  • Yakshanba, 13

    +24 +20

  • Dushanba, 14

    +24 +20

  • Seshanba, 15

    +25 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Шавкат Мирзиёев: “Биз Орол денгизи қуриши оқибатларини бошдан кечирмоқдамиз…”

Таҳлилларга кўра, Амударё ва Сирдарёда сув оқими камайиши натижасида 2040 йилга бориб Марказий Осиё мамлакатлари юқори даражадаги сув тақчиллигига дуч келади. Бу ҳақда Самарқандда ўтаётган халқаро иқлим форумида Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев қайд этиб ўтди.
Сиёсат
274 15:20 | 04.04.2025 15:20

“Биз аллақачон инсониятнинг энг йирик фожиаларидан бири – Орол денгизи қуриши оқибатларини бошдан кечирмоқдамиз.


Биз сув ресурсларини тежаш мақсадида ирригация тизимларини бетонлаштиряпмиз. Сувни тежайдиган технологияларни ишлаб чиқариш бўйича саноат базасини яратдик, суғориладиган ерларнинг деярли ярмида ана шундай технологияларни жорий этдик. (Бу салкам икки миллион гектар ер майдони демакдир). Бундай чора-тадбирлар натижасида ўтган йили 8 миллиард метр куб сувни тежашга муваффақ бўлдик”, – деди Шавкат Мирзиёев.


Ўзбекистон етакчиси томонларни Марказий Осиёда сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва бу соҳада минтақавий дастурни ишга туширишга чақирди.


Бу режаларнинг барчасини экспертлар муҳокамасидан ўтказиш учун Оролбўйи минтақасида халқаро форум ўтказиш мақсад қилингани таъкидланди.


Шунингдек, музликларнинг ҳолати ва минтақадаги тоғ экотизимларида юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни олдиндан баҳолаш учун сунъий йўлдош орқали узлуксиз кузатувларни йўлга қўйиш бўйича “Коперник” дастури доирасида Европа Иттифоқи билан яқин ҳамкорликка умид билдирилди.


“Тошкентдаги “Яшил университет” базасида яратилган Иқлим резиденцияси Марказий Осиёда кечаётган иқлим жараёнларини ўрганиш ва мониторинг қилиш бўйича умумий илмий-экспертлик платформаси бўлиб хизмат қилиши мумкин.


Бундан ташқари, эртага Нукус шаҳрида минтақамизнинг экологик муаммоларига санъат соҳасидаги лойиҳалар орқали эътиборни жалб этишга қаратилган Орол маданият саммити ўз ишини бошлайди”, – деди Шавкат Мирзиёев.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Сиёсат