Ўзбекистон ташаббуси билан кун тартибига қўйилган ҳар бир масала глобал аҳамиятга эга
ЖАР Провинциаллар Миллий кенгаши (юқори палатаси) раисининг ўринбосари Побалан Говендер Парламентлараро Иттифоқнинг юбилей ассамблеяси ҳақида фикр билдирди:
–Ўзбекистонга илк бор келишим. Тўғриси, бу мамлакат ҳақидаги тасаввурларим бутунлай бошқача эди. Аэропортдан Тошкентга қўнар эканмиз, мен шаҳарни катта бунёдкорлик майдонига ўхшатдим. Тошкент гўзал ва ораста шаҳар, Марказий Осиёнинг пойтахтидек тасаввур уйғотди.
Халқнинг юзидаги кўтаринки кайфият одамни хурсанд қилади — бу жуда муҳим. Парламентлараро Иттифоқнинг юбилей ассамблеяси учун Ўзбекистоннинг танлангани тўғри ва асосли танлов эканлигини айтиш мумкин. Ўзбекистон демократияга ўтиш борасидаги ижобий ислоҳотлар билан дунёга танилди. Камбағалликни қисқартириш борасидаги натижалар эса алоҳида таърифга лойиқ.
Юртингизнинг демографик динамикасига назар ташлаб, давлат раҳбарининг мамлакатни келажакка ёруғ юз билан олиб боришга қаратган саъй-ҳаракатлари ҳақида фикр юритсам, буни тўлиқ қўллаб-қувватлаш керак, деб ўйлайман.
Бугун Парламентлараро Иттифоқнинг вакиллари Президент Мирзиёевнинг нутқини катта қизиқиш билан тингладик. Ўзбекистон ташаббуси билан кун тартибига қўйилган ҳар бир масала глобал аҳамиятга эга. Юртбошингиз ўз сўзида келажак ҳақида кўпроқ тўхталди. Ҳақиқатда, аҳолининг 60 фоизидан кўпроғи ёшлар ташкил қилаётган мамлакат раҳбари учун бу энг муҳим масала.
Анжуман юқори даражада ташкил этилди, қизғин муҳокамалар ва янги ғоялар билан бойитилди. Муҳими, барча таклифлар ва ғоялар бир мақсадга қаратилган: дунёни демократик ва истиқболли қилиш, долзарб муаммоларни ҳамжиҳатликда ҳал этиш.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0