Валюта UZS
  • USD

    12 858.15-58.95

  • EUR

    14 505.2844.59

  • RUB

    159.71-0.43

+24C

+24C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+24c

  • Hozir

    +24 C

  • 22:00

    +23 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 20-May

+24C

  • Hozir

    +24 C

  • 22:00

    +23 C

  • 23:00

    +21 C

  • Seshanba, 20

    +24 +20

  • Chorshanba, 21

    +27 +20

  • Payshanba, 22

    +29 +20

  • Juma, 23

    +24 +20

  • Shanba, 24

    +24 +20

  • Yakshanba, 25

    +22 +20

  • Dushanba, 26

    +24 +20

  • Seshanba, 27

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Болаларга автомобиль калитини эмас, китоб тутқазинг

109 16:46 | 19.05.2025 16:46

Яқинда Наманган шаҳридаги 34- умумтаълим мактабининг 25 нафар 9-синф битирувчиси Давлатобод туманидаги Юксалиш кўчасида битирув оқшомини нишонлаш мақсадида “автомобиль паради” уюштиришади. Уларнинг бу қилмишлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Албатта, қоидабузарларга ва уларнинг ота-оналарига нисбатан тегишли тартибда маъмурий чоралар кўрилди.


Афсуски, Наманганда ўқувчилар ижарага олинган машинада ЙТҲга учраши ҳолатлари урчияпти. Оқибатда болалар оғир тан жароҳати олишиб, ҳатто, ҳалок бўлганлар бор.


Хусусан, 2025 йил 2 апрелда Давлатобод туманида 9-синф ўқувчилари 220 минг сўмга ижарага олинган Nexia’да ЙТҲга учраган: автомобиль юк машинаси билан тўқнашган ва ўсмирлар оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Улардан бирида бош мияси ва жағ суяги жароҳати, болдир суяклари синиши ҳам кузатилган.



Расмий маълумотларда фуқаронинг ижарага олган автомобилни пул топиш мақсадида мактаб ўқувчиларига 150 минг сўм эвазига ижарага бергани айтилади.


2024 йил 2 октябр куни эса Наманган шаҳрида 5 нафар ўқувчи ижарага олган Gentra’ни шаҳарнинг Марғилон кўчасида катта тезликда бошқариб, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган. Йўл ўртасидаги бетон тўсиқдан ошиб ўтган машина юк машинасига бориб урилган. ЙТҲ оқибатида 3 нафар ўсмир вафот этган, 2 ўсмир оғир тан жароҳати олган. Gentra эгаси машинани вояга етмаганларга 300 минг сўм эвазига ижарага берган.


Таассуфки, шу кунларда ҳам вояга етмаганларнинг ўзбошимчалик билан автомобиль бошқариш ҳолатлари кўпайса, кўпайяптики, сира барҳам топмаяпти.


Наманган вилояти ЙҲХХ матбуот хизмати хабар беришича, 16 май куни вилоятда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қўпол қоидабузарликларга қарши курашиш мақсадида махсус назорат тадбирлари олиб борилганда, шу куннинг ўзида болаларга автомобиль ижара беришга оид 45 та ҳолат аниқланган.



− Қуш уясида кўрганини қилади, − дейди Тўрақўрғон туманидаги 1-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Лобархон Рустамова. − Биз ўқитувчилар ва маҳалла фаоллари ўқувчиларнинг таълим-тарбияси билан ҳар қанча шуғулланмайлик, бу борада ота-онанинг ҳамкорлиги бўлмаса, ҳеч қандай натижага эриша олмаймиз. Битирув кечаси боламнинг ҳаётида бир марта бўлади, дея унга ўзи хоҳлаган уст-бошни, у сўраганча пулни қўлига тутқазишади. Ваҳоланки, биз ёшлик давримизда ўзимиз ишлаб пул топардик. Шунинг учун ҳам уни беҳуда ҳавога совурмасдик. Энг муҳими, ота-онамиздан берухсат пул ишлатмасдик. Албатта, фарзанд азиз, лекин у том маънода ўзлигимизга хос ва мос равишда тарбия кўргани мақул. Ота-оналар фарзандлари қўлига ҳар қанча пул беришса ҳам уни таълим-тарбияга сарфлашга, таълим-тарбияга йўналтиришга ҳаракат қилишлари керак.


Буни қаранки, қайсидир мамлакатда тарбиясини бошқара олмаган фарзандларига автомобиль олиб беришаркан. Нима биз ҳам фарзандларимиз тарбиясини бошқара олмай қолдикми? Ёки эндигина мустақил ҳаёт остонасига қадам қўяётган фарзандларимизни танглайини дабдабаю, ассаса билан кўтаряпмизми?


Қолаверса, битирув кечалари устоз – мураббийларга заҳматли меҳнатларини қадрлаб, уларга ҳурмат кўрсатиладиган кун эмасми?


Аслида эса ота-оналар вояга етмаган фарзандлари қўлларига автомобиль калитини эмас, онгли фикрлаш калити бўлган китоб тутқазганларида мақул бўлмасмиди?...


Анваржон Ҳалимов


Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид