Валюта UZS
  • USD

    12 360.865.72

  • EUR

    14 479.51-60.02

  • RUB

    145.66-2.82

+31C

+31C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+31c

  • Hozir

    +31 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 11-September

+31C

  • Hozir

    +31 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +29 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +20 C

  • Payshanba, 11

    +31 +20

  • Juma, 12

    +33 +20

  • Shanba, 13

    +30 +20

  • Yakshanba, 14

    +29 +20

  • Dushanba, 15

    +23 +20

  • Seshanba, 16

    +23 +20

  • Chorshanba, 17

    +23 +20

  • Payshanba, 18

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Чиқинди полигонлари: уларда хориж тажрибасидан фойдаланиш керакми?

Истаймизми, йўқми, ҳар куни хонадонимиздан маиший чиқиндилар чиқади. Уларнинг кераксизлари ва эскирганларини ташлаб юборамиз.
470 15:32 | 17.06.2025 15:32

Албатта, бу табиий ҳол. Бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам чиқинди муаммоси мавжуд. Маълумотларга кўра, маиший чиқиндиларнинг 80 фоизини органик моддалар ташкил этади. Уларни қайта ишлаш натижасида катта миқдордаги газ ва энергия олса бўлади. Алюминий, темир, шишадан тайёрланган маҳсулотларни қайта ишлаш эса уларни илк ишлаб чиқаришга нисбатан анча афзалликка эга. Чунки бу ҳолатда энергия бир неча бараварга тежалади, маиший чиқиндилар эса энг арзон хомашё саналади.


Бугун ривожланган талай давлатларда чиқиндилардан унумли фойдаланилади. Хориж тажрибасида уларнинг 85 фоизини қайта ишлаш мумкинлиги исботланган.


Хўш, бизда-чи? Умуман, Ўзбекистонда неча фоиз маиший чиқинди қайта ишланади?


Фикримизни Фарғона вилояти мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, бу ҳудудда маиший чиқиндиларни тўплайдиган 10 та полигон ишлаб турибди. Йиғилган чиқиндиларни саралаб, қайта ишлаш билан эса 30 га яқин корхона шуғулланади. Улар пластмасса, қоғоз-картон, металл парчаларини саралаб, иккиламчи хомашё сифатида тайёрлашади. Маълум бўлишича, вилоятда чиқиндиларни қайта ишлаш 40 фоизга етган.


Шу ўринда алоҳида эслатиш жоизки, ичимликлардан бўшаган пластик идишларни йиғиш ва иккиламчи қайта ишлаш цехларига жўнатиш ҳам яхши йўлга қўйилган. Бу саъй-ҳаракатлар атроф-муҳитнинг маиший чиқиндилар билан ифлосланишини имкон қадар камайтиришга хизмат қилмоқда.


Албатта, юртимизда чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар ҳам талайгина. Аввало, улар жуда катта майдонларни эгаллаган. Иккинчидан, чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлашда хорижнинг илғор тажрибалари қўлланилмаяпти.


Соҳа вакилларининг таъкидлашича, чет элда чиқинди полигонлари майдони 50 сотих, нари борса, 80 сотихни ташкил этади. Бунинг сабаби маиший чиқиндиларни саралаш юқори даражада ташкил этилганига ва қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарилишига боғлиқ.


Ернинг ҳар қаричини асраб-авайлашимиз керак!


Кузатувларимиз шуни кўрсатдики, вилоятдаги чиқинди полигонлари, ҳақиқатан ҳам, жуда катта майдонни эгаллаган. Айтайлик, Марғилон шаҳар маиший чиқинди полигони 60 гектардан, Данғара туманиники 12 гектардан ортиқ. Фарғона тумани маиший чиқинди полигони салкам 7 гектар, Ўзбекистон туманида жойлашгани эса 6 гектардан иборат.


Данғара туманидаги чиқинди полигонини тоққа қиёслаш мумкин. Чунки ундаги уюмлар баландлиги 47 метрга етган. Бу ерга ушбу тумандан ташқари, Қўқон шаҳридан, шунингдек, турли корхона-ташкилотлардан маиший чиқиндилар олиб келиб тўкилади. Агар бармоқ билан санарли «кўнгиллилар»ни ҳисобга олмасак, бу ерда чиқиндини саралаш ва қайта ишлаш йўлга қўйилмаган. Полигон бўйлаб «экспедиция» чоғида ҳар ерда майда алангаларга гувоҳ бўлдик. Улардан чиқаётган ёқимсиз ҳидли тутун эса шамол йўналишига қараб ён-атрофда жойлашган уйлар томон йўналади. Бу атроф-муҳит тозалиги, инсон саломатлиги учун ҳам хавф туғдираётгани инкор этиб бўлмас ҳақиқатдир.


Фурқат туманидаги чиқинди полигони ҳам катта майдонни банд этган. Шамол учирган чиқиндилар эса фермер ерини «безаган». Полигонда ишловчи Шуҳрат Нурматовнинг тан олишича, бу майдонга ҳар куни 20 машина атрофида чиқинди тўкилади, лекин ҳаммаси ҳам сараланмайди. Тўғри, 3-4 кишининг қўл меҳнати билан қоғоз, темир, пластмасса, пластик шишалар бўлаклари териб олинади, қолган чиқиндилар эса умуман қайта ишланмайди.


1,6 гектар майдонга эга Учкўприк тумани чиқинди полигони 2014 йилда ташкил этилган бўлиб, санитар ҳолати анча оғир. Бу ердан учган целлофан халталар автомобиль йўлларини ва экинзорларни қоплаган.


Қўлга илинадиган чиқиндиларни териб, тирикчилик ўтказадиган Бахтиёржоннинг айтишича, у ушбу маҳсулотларни қайта ишлаб чиқариш билан 1 кг. целлофанни 1800 сўмдан, 1 кг. пластик идишни 3000 сўмдан, қоғоз ва пластмассанинг килосини 2500-3000 сўм атрофида топширган. У 2018 йилгача шиша идишларни роса пуллаган. Лекин Қувасойдаги завод ёпилгач, бу маҳсулотлар ҳеч кимга керак бўлмай қолган.


Фарғона тумани ҳудудидаги «Саткак» маиший чиқинди полигони кенг ҳудудли бўлиб, бу ерга ёндош туманлардан чиқиндилар олиб келинади. Улар орасидан пластик идишлар, металл, целлофан, қоғозлар қўл меҳнати орқали териб олинади. Қолган чиқиндилар эса махсус техника ёрдамида текислаб ташланади.


Лойиҳа қачон амалга ошади?


Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, Саткак қишлоғи яқинида жойлашган марказий чиқиндихона ҳудудида япон компанияси чиқиндини қайта ишлаш корхонаси қуриши, биринчи босқич 2023 йил сентябргача ишга туширилиши, иккинчи босқичда чиқиндиларнинг қайта ишлаш мумкин бўлмаган қисмини ёқиб юбориш орқали электр энергия ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона қурилиши режалаштирилган эди. Афсуски, кузатувларимиз давомида бундай корхонани кўрмадик.


Ўзгаришларни илғаяпсизми?


«Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Акмал Раҳмоновнинг таъкидлашича, хитойлик инвесторлар иштирокида чиқиндини қайта ишлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Лойиҳага мувофиқ, бу сармоядор қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод барпо этади. Италиялик инвестор эса, чиқиндидан метан гази ажратиб олади.


Табиийки, бундай ҳамкорлик режалари амалга ошса, ҳар томонлама яхши. Аввало, чиқиндилар қайта ишланиши натижасида полигонларда уларни кўмишга ҳожат қолмайди. Иккинчидан, ер ресурслари тежалади, иқтисодий самарага эришилади ва чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсири камаяди.


Замон шуни талаб қилмоқда


Президентимизнинг Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқаришга оид қарорлари қабул қилиниши чиқиндиларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтиришда муҳим қадам бўлди. Мазкур ҳудудларда экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларни қайта ишлашга замонавий ечимлар ва технологияларни жорий этиш орқали электр энергияси олинади ҳамда соҳага тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилади. Хусусан, Фарғона вилоятида кунига 1,5 минг тонна чиқиндини термик усулда қайта ишлаш орқали 227,5 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.


Чиқинди муаммосининг долзарблиги кун сайин кучаймоқда. Ундан халос бўлиш учун хориж тажрибасини қўллаш, уларни қайта ишлашда илғор технологияларни кенг жорий этиш энг оқилона йўлдир. Биз эса соҳада амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини беришидан умидвормиз.


Жамшид Эргашев,
«Ishonch»


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид