Валюта UZS
  • USD

    12 360.865.72

  • EUR

    14 479.51-60.02

  • RUB

    145.66-2.82

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 10:00

    +26 C

  • 11:00

    +29 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +31 C

  • 14:00

    +32 C

  • 15:00

    +32 C

  • 16:00

    +31 C

  • 17:00

    +30 C

  • 18:00

    +28 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +22 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 11-September

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 10:00

    +26 C

  • 11:00

    +29 C

  • 12:00

    +31 C

  • 13:00

    +31 C

  • 14:00

    +32 C

  • 15:00

    +32 C

  • 16:00

    +31 C

  • 17:00

    +30 C

  • 18:00

    +28 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +22 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • Payshanba, 11

    +23 +20

  • Juma, 12

    +23 +20

  • Shanba, 13

    +22 +20

  • Yakshanba, 14

    +22 +20

  • Dushanba, 15

    +20 +20

  • Seshanba, 16

    +16 +20

  • Chorshanba, 17

    +18 +20

  • Payshanba, 18

    +16 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Дераза ортидаги бахт

Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар ёшлар ҳаётининг ажралмас қисмига айланмоқда. Хусусан, Instagram ва TikTok сингари платформаларда инсонлар ўзларининг гўёки мукаммал, бахтли ҳаёти билан бўлишмоқда. Бу эса кўплаб ёшларда ўз ҳаётини бошқаларники билан солиштириш, реал ҳаётидан норозилик ва руҳий тушкунлик ҳолатларини келтириб чиқармоқда.
428 11:07 | 23.06.2025 11:07

2024 йилда Ўзбекистон Ёшлар агентлиги томонидан ўтказилган сўровномага кўра, 16–25 ёшдаги талабаларнинг 38 фоизи ижтимоий тармоқлардаги солиштиришлар ва мукаммаллик иллузияси сабаб ўзларида депрессия белгилари борлигини айтган. Халқаро изланишлар ҳам буни тасдиқлайди. Хусусан, АҚШдаги Pew Research Center 2023 йилги сўровномасида, 13–24 ёшли ёшларнинг 59 фоизи "ижтимоий тармоқларда кўраётган идеал ҳаётлар" уларнинг ўзини баҳолаш даражасини пасайтираётганини билдирган. Буюк Британиядаги Royal Society for Public Health тадқиқотларига кўра, айнан Instagram ва Snapchat ёшлар орасида ўзини паст баҳолаш, ёлғизлик ва депрессияга олиб келувчи асосий платформалар қаторига киради. Cambridge университетининг 2022 йилда эълон қилган ҳисоботида эса, ижтимоий тармоқларда кунига икки соат дан ортиқ вақт ўтказадиган ёшларда "ҳаётдан чарчаш" ҳолати 21 фоизга юқорилиги қайд этилган. Психологик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Instagram ва TikTokда кунига икки соатдан кўпроқ вақт сарфловчи ёшлар орасида руҳий тушкунлик эҳтимоли 20–30 фоизга ортади. Бу ҳолат, айниқса ўзини бошқалар билан таққослаш эҳтиёжи кучли бўлган ўсмирлар ва ёшлар орасида яққол кузатилади. Бу борада мутахассислар ҳам турли фикрлар билдиришмоқда. Психолог Гулрухсор Алимова: – Ҳар куни бошқалар бахтли ҳаёт кечираётганини кўриш инсонда табиий солиштириш эҳтиёжини пайдо қилади. Интернетдаги кўплаб контентлар фильтр ва маркетинг услублари орқали яратилган бўлса-да, миянинг буни реал деб қабул қилиши – тушкунликка сабаб бўлади. Психолог ва блогер Дилноз Мансурова: – Мижозларим орасида ижтимоий тармоқларнинг салбий таъсири туфайли ҳаётдан завқ ололмай қолган ёшлар кўп. Баъзилар учун "лайклар", "сторилар" ва "одамлар нима дейди?" каби тушунчалар ҳаёт мезонига айланиб улгурган. Бу эса руҳий саломатлик учун хавфли тенденциядир. Психолог М.Абдуллаев: – Доимий равишда бошқалар бахтли ҳаёт кечираётгани ҳақидаги контентни кузатиш, ўзини солиштириш ўзига нисбатан танқидий муносабатни кучайтиради. Руҳий саломатлик танадаги оғриқдек кўринмас бўлиши мумкин, лекин унинг таъсири чуқур бўлади.

Эланора САЙФУЛЛАЕВА,
ЎзМУ талабаси
«Тошкент ҳақиқати» газетасидан олинди




Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид