“Дўстлик” фестивали шукуҳи
Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан пойтахтда ўтказилаётган “Дўстлик” фестивалининг илк куни шукуҳли давом этмоқда. Мазкур анжуман хориждан келган азиз меҳмонларни бир жойга тўплаб, маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, дўстликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди.
Тадбирга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон, Туркия мамлакатларидан 59 нафар қатнашчи ташриф буюрди. Бугунги кун дастуридан жой олган тадбирлар давомида улар дастлаб Алишер Навоий ҳайкали пойига гулдаста қўйиб, буюк алломага ҳурмат кўрсатишди.
Шундан сўнг меҳмонлар Ўзбекистон давлат санъат музейи ҳамда Амир Темур музейида бўлишди. Экспонатларни томоша қилиб, иштирокчилар юртимизнинг бой тарихи ва маданий мероси ҳақидаги тасаввурларини бойитишди.
Айтиш мумкинки, тилимиз, маданиятимиз, динимиз, қарашларимиз, тарихий илдизларимиз бирлиги халқларимизни янада бирлаштирмоқда. Барча иштирокчилар кўтаринки кайфиятда, йўл-йўлакай гўзал миллий куй-қўшиқларни ижро этиб, ана шу дўстлик риштасини янада мустаҳкамлашмоқда.
Бугун кечқурун ва эртага кун давомида фестивал дастуридан жой олган турли кўргазмалар, концертлар бўлиб ўтади.
Диёра РАВШАНОВА
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0