Валюта UZS
  • USD

    12 520.7883.63

  • EUR

    14 634.29153.72

  • RUB

    153.700.36

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • 23:00

    +20 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 08-September

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • 23:00

    +20 C

  • Dushanba, 08

    +21 +20

  • Seshanba, 09

    +21 +20

  • Chorshanba, 10

    +22 +20

  • Payshanba, 11

    +23 +20

  • Juma, 12

    +22 +20

  • Shanba, 13

    +21 +20

  • Yakshanba, 14

    +22 +20

  • Dushanba, 15

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Давлат архивларида 15 нафар чет эллик, 800 нафарга яқин ўзбекистонлик тадқиқотчи иш олиб борди

Бугун, 25 июль куни жорий йил 2 чораги давомида “Ўзархив” агентлиги томонидан амалга оширилган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
485 18:41 | 25.07.2025 18:41

Берилган маълумотларга кўра, 2025 йил 2-чорак давомида Республика архивларига мавзули ва ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар жами 289 501 та (2024 йил 1-ярим йиллкда 250 350 та) келиб тушган.


Жумладан, ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар 233 230 та (2024 йил 1-ярим йилликда 194 223 та) ташкил этиб, шундан давлат архивларига 120 412 та (2024 йил 1-ярим йиллкда 87 793 та), шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивларига 112 818 та (2024 йил 1-ярим йиллкда 106 430 та) келиб тушган.


Архив ҳужжатлари асосида 162 020 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги сўровлар ижроси бажарилиб, улардан 150 814 таси ижобий, 11 206 таси бўйича эса тегишли тушунтиришлар берилган. Ташкилот ҳужжатлари архив сақловига келиб тушмаганлиги ва тааллуқлилиги бўйича тегишли ташкилотларга юборилган сўровлар 63 033 тани, ҳисобот даврида ижродагилар 8 177 тани ташкил этади.


Шунингдек, келиб тушган сўровлар 56 271 тани (2024 йил 1-ярим йилликда 56 127 та) ташкил этиб, 56 271 та сўровлар ижроси бажарилиб, улардан 45 792 таси ижобий, 10 479 таси ташкилот ҳужжатлари архив сақловига келиб тушмаганлиги бўйича тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон миллий архивлари ва республика давлат архивлари томонидан жами 1,18 млн сақлов бирлигидаги 87,6 млн кадр рақамлаштирилди. 2025 йил 2-чораги давомида Ўзбекистон миллий архивлари ва республика давлат архивлари томонидан 54,8 минг сақлов бирлигидаги 6,0 млн кадр рақамлаштирилди. Ҳисобот даврида “Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларни ягона сақловини тaъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш” ахборот тизимига жами 672 527 та мaълумотлар киритилди, шундан 890 та рўйхат, 187 330 сақлов бирлиги, 484 220 та ҳужжат тўғрисидаги мaълумотлар киритилди.


Вазирлик, идоралар, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг 130 169 сақлов бирлигида бошқарув, 207 сақлов бирлигида шахсий келиб чиқиш, 12 692 сақлов бирлигида шахсий таркиб, 225 сақлов бирлигида илмий-техник, 27 сақлов бирлигида кино, 2568 сақлов бирлигида сурат, 60 сақлов бирлигида овозли архив ҳужжатлари давлат архивлари сақловига қабул қилинди.


Шу билан бирга, давлат архивлари ўқувхоналарига 797 нафар Ўзбекистон фуқаролари, 15 нафар чет эл фуқаролари тадқиқотчилари ташриф буюришди ҳамда 37 347 с.б. архив ҳужжатлари тадқиқотчиларга фойдаланиш учун тақдим этилди.


Архив иши ва иш юритиш соҳасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида 5 та ҳужжат (1 та келишув, баённома ва 3 та чора-тадбирлар режаси) имзоланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи (2025 йил 13-15 январь) доирасида “Ўзбекистон Миллий архивининг янги биносини қуриш ва жиҳозлаш” грант лойиҳаси асосида “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасида грант маблағларини жалб этиш тўғрисидаги Келишув” имзоланган.


“Ўзархив” агентлиги ва унинг тизимидаги муассасаларига хорижий давлатлардан (Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Швейцария, Озарбайжон, Россия, Германия) вакиллари иштирокида 10 та ташрифлар ташкил этилган. Хусусан, 2025 йил 23-26 апрель кунлари Бухоро шаҳрида “Ўзбекистон-Озарбайжон алоқалари архив фото ҳужжатларида” китоб-альбомининг тақдимоти ва “Ўзбекистон ва Озарбайжон икки қардош халқ” мавзусидаги қўшма архив ҳужжатлари кўргазмаси ўтказилди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид