Валюта UZS
  • USD

    12 437.1562.6

  • EUR

    14 480.5755.56

  • RUB

    153.340.21

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 05-September

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • Juma, 05

    +23 +20

  • Shanba, 06

    +24 +20

  • Yakshanba, 07

    +22 +20

  • Dushanba, 08

    +20 +20

  • Seshanba, 09

    +20 +20

  • Chorshanba, 10

    +18 +20

  • Payshanba, 11

    +18 +20

  • Juma, 12

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Нурафшонда автотураргоҳ қачон қурилади?

Эътибор берган бўлсангиз, кейинги йилларда матбуотда, турли ижтимоий тармоқларда шахсий транспорт воситаларига нисбатан анча салбий фикрлар шаклланиб бормоқда. «Шаҳар – автомобиллар учун эмас!», «Биринчи навбатда йўловчи манфаатлари!» деган мазмундаги хабарлар тез-тез тилга олинмоқда.
559 17:13 | 26.07.2025 17:13

Тўғри, кўпчилик юртдошларимизда енгил машинани ҳаётий зарурат эмас, балки шахснинг жамиятдаги ўрнини белгиловчи мезон, зеб-зийнат кўрсаткичи, деб ҳисоблайдиганлар, машинасининг русумига қараб йўлнинг эгасини аниқлайдиганлар ҳам йўқ эмас. Бунинг эса ўз омиллари бор, албатта. Ўнлаб йиллар бир монополист автомобиль ишлаб чиқарувчига бутун бир халқнинг қараб қолгани, автомобиль нархларининг ҳозир ҳам унча-мунча одамларнинг даромадига мос эмаслиги, кўплаб оилалар учун оддий автомобилни сотиб олиш ҳануз орзу бўлаётгани ҳам айни ҳақиқат. Лекин гап бу ҳақда эмас.

Модомики, автомобилнинг ўзи биз учун ҳануз шу қадар қадрли ва қимматли (тўғри маънода) бўлиб қолаётган экан, уни асрашга ҳам муносабатимизни ўзгартиришимиз лозим. Масалан, бутун бошли Нурафшон шаҳрида автомобил учун тўхташ жойи шаҳар миқёсидаги глобал муаммо, десак, асло муболаға бўлмайди. Вилоят марказида автотураргоҳ бор (шаҳар марказидаги "флагшток" ўрнатилган хиёбон назарда тутилмоқда), лекин у йўналишсиз таксиларнинг асосий жойига айланган. Бу уловлардан ортиб, бирор машинанинг жойлашиши амри маҳол. Бунинг устига, ташқарида чилла жазирамаси бўлиб турган бир вақтда қуёш тиғи остида, бирор соясиз турган машиналарга қараб туриб, ачинади киши. Ахир, бу машиналар ҳам осмондан тушмаган, ками юз миллион сўм атрофида бўлса, бундоқроғи тўрт юз-беш юз миллион сўмдан зиёд нархдаги машиналар!


Янада қизиғи, одамлар «кормошка» деб атовчи ёндош йўлларга ҳам аямасдан «Тўхтаб туриш тақиқланади» деган белги ўрнатиб чиқилган. Энди, ҳақли савол туғилади: хўш, машина учун белгиланган ва стандартлар асосида тўхташ жойи бўлмаса, катта йўлда тўхтаб туриш мумкин бўлмаганидек ёндош йўлларда ҳам тўхташ маън қилинса, ҳайдовчи миниб келган уловини осмонга қўядими?!


Ҳайдовчилар автомашинасини қачонгача дуч келган жойга қўйиб, боз устига мумкин бўлмаган жойда машинасини қолдиргани учун жарима тўғрисидаги хабарномани юрак ҳовучлаб кутиб юриши керак?!


Шаҳар марказидаги Нурафшон шаҳри ҳокимлиги, Давлат хизматлари маркази, «Макро» дўкони тугул оддий дўконга кириш-чиқиш ҳам муаммога айланиб қолган. Вилоят миқёсидаги давлат идоралари тугул, умумий овқатланиш шохобчалари ёнида ҳам машиналар асосий йўл четида қўйилишга маҳкум, ҳайдовчи эса бунга мажур. Бу, ўз навбатида, йўл ҳаракати хавфсизлигига жиддий муаммо туғдирмай қолмаслиги тайин.


Демак, таклиф. Нурафшон шаҳрининг вилоят маркази мақомидан, шаҳарга вилоятнинг турли ҳудудларидан келиб-кетувчилар оқими кўплигидан келиб чиққан ҳолда, шаҳарда автомобиллар учун тўхтаб туриш жойини лойиҳалаштириш ва замонавий усулда қуриш керак. Токи, автомобиллар хавфсиз, ёзда қуёшдан, қишда ёғин-сочиндан муҳофазаланган ҳолда турсин, йўл ҳаракати хавфсизлигига дарз кетмасин!
Айтгандек, шу ўринда қўшимча қилиш лозимки, автомобиллар тураргоҳини пулли қилавериш ҳам ярамайди. Тошкентда бир масжид автотураргоҳи пулли қилинганини кўргандим...
Бу борада Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги биноси яқинидаги автотураргоҳни барпо этиш тажрибасидан фойдаланиш яхши самара бериши мумкин. Туман маркази барпо этилаётгандаёқ стадиондай жойда автотураргоҳ масаласи ҳал этилган ва бу туман марказига келиб-кетувчилар учун қулайлик яратганини инсоф билан тан олиш керак.


Автомобил – хусусий мулк. Демак, унга эгалик қилиш – жамият аъзоларининг конституцион ҳуқуқларидан бири. Бу ҳуқуқнинг бир кўриниши экан, уни ҳам ўз ўрнида муҳофаза қилиш лозим.


Толиб Ҳакимов,
журналист.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид