Валюта UZS
  • USD

    12 422.90-37.8

  • EUR

    14 457.77-87.61

  • RUB

    154.30-0.76

+24C

+24C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+24c

  • Hozir

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +20 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 03-September

+24C

  • Hozir

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +20 C

  • 23:00

    +18 C

  • Chorshanba, 03

    +24 +20

  • Payshanba, 04

    +27 +20

  • Juma, 05

    +26 +20

  • Shanba, 06

    +26 +20

  • Yakshanba, 07

    +25 +20

  • Dushanba, 08

    +25 +20

  • Seshanba, 09

    +24 +20

  • Chorshanba, 10

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Беш дақиқадан кейин бомбардимон бошланади”: АҚШ президентининг қалтис ҳазили

Бундан роппа-роса 41 йил олдин дунёда қизиқ ва айни дамда хавотирли воқеа рўй берди. 1984 йил 11 августда Америка Қўшма Штатларининг 40-президенти Рональд Рейган техниклар илтимосига кўра ўз микрофонини синаб кўриш вақтида Совет Иттифоқи билан ядровий уруш ҳақида ҳазил қилди. Табиийки, Москвада бу ҳақиқий таҳдид сифатида қабул қилинди. Ўша куни Рейган Калифорниянинг Санта-Барбара шаҳрида Миллий жамоат радиосида қисқача чиқиш қилишга тайёрланаётган эди. Техниклар ускунани президентнинг овози даражасига мослаштираётганди – бу радиода одатий процедура саналади.
Колумнистлар
791 10:45 | 12.08.2025 10:45

Ўтмишда Голливуд актёри сифатида фаолият олиб борган ва СССР ҳақида кескин баёнотлар берган Рональд Рейган микрофон орқали шунчаки “уч, икки, бир, эшиттириш бошланди...” дейишни жуда оддий, деб қарор қилди. Президент йиғилганларни ҳайратда қолдириш учун ўзини мутлақо жиддий тарзда тутиб деди: “Менинг америкалик биродарларим! Бугун мен Россияни абадий қонундан ташқари деб эълон қилиш тўғрисидаги буйруқни имзолаганимни маълум қилишдан мамнунман. Бомбардимон беш дақиқадан сўнг бошланади”. Баъзилар кулишди, айримлар эса ҳатто ичаётган қаҳваси билан жойида туриб қолди, лекин ҳазил барчани ҳайратда қолдирди.


Нутқ аслида қуйидаги сўзлар билан бошланиши керак эди:


“Менинг азиз биродарларим, мен бугун диний гуруҳларга мансуб ўқувчиларга узоқ вақтдан бери маҳрум бўлган ҳуқуқдан – бошқа талабаларга рухсат берилганидек, мактаб соатларидан кейин давлат ўрта мактабларида йиғилиш эркинлигидан фойдаланишга рухсат берувчи фармойишни имзолаганимни эълон қилишдан мамнунман”.


Орадан бир неча сония ўтгач, президентнинг талабалар ҳуқуқлари ва бошқа оддий нарсалар ҳақидаги нутқини ёзиб олиш бошланди.


Албатта, микрофон синови вақтида ёзиб олинган овоз оммага эълон қилинмаслиги керак эди - аммо кимдир лентани оммавий ахборот воситаларига узатди ва Рейганнинг ҳазилини турли нашрлар келтира бошлади. Бу нутқ масхара ва потенциал жуда хавфли баёнот сифатида тавсифланган. Бу Оқ уйга ёқмади ва президентнинг матбуот котиби Ларри Спейкс унинг асосли эмаслиги ҳақида гапиришга мажбур бўлди.Аммо журналистлар бундай деб ўйламадилар, улар бундай резонансли воқеани шунчаки унутиб юборишмади ва шунинг учун президентнинг найрангини муҳокама қилишда давом этдилар. Баъзилар буни кулгили деб ҳисоблашди, бошқалари Рейганни СССР билан совуқ уруш авж олган пайтдаги популизм ва провокацион хатти-ҳаракатлари учун танқид қилишди.


Масалан, CNN телеканали президенти Берт Рейнхардт ҳам президентнинг ҳазилини мақтамади: “Менга президент вақти-вақти билан жуда кўп ҳазил-мутойибаларни айтиши ҳақида гапиришарди. Охиргиси унчалик кулгили эмас эди”. Натижада Рональд Рейган қисқа тарзда узр сўрашга ҳам мажбур бўлди.


Албатта, АҚШ раҳбарининг совуқ ҳазили советларнинг ҳам қулоғига етиб борди. Бу пайт Афғонистонда уруш давом этаётган, совуқ урушда муносабатлар таранглашган давр эди. Вазият узоқ вақтдан буён худди 1961 йилги Кариб инқирози каби тарангликда ўзгариб турарди. 1983 йилда Рейган СССРни “ёвуз империя” деб атаган ва “Юлдузли урушлар” дастурини эълон қилган эди. Шу билан бирга, Европага ўрта масофага учувчи баллистик ракеталар ва қанотли ракеталар жойлаштирилди. Табиийки, бу коммунистларнинг кескин ғазабига сабаб бўлганди.


Ўзаро асабга тегиш ўйинлари даҳшатли фожиага айланди. 1983 йил 1 сентябрда совет ҳаво ҳужумидан мудофаа қирувчи СУ-15 246 йўловчи ва 23 экипаж аъзоси бўлган Корея авиакомпаниясининг Boeing-747 йўловчи самолётини уриб туширди. Совет амалдорларининг содир бўлган воқеани оқлашга уринишлари дунёда даҳшат ва лоқайдликни келтириб чиқарди. Ҳодисалар шу билан тўхтаб қолмади. 1984 йил март ойида Япон денгизида совет сув ости кемаси К-314 ва Американинг Kitty Hawk самолёт ташувчи кемаси тўқнашди. Декабр ойида эса Финляндиянинг Лаппи провинциясига Собиқ иттифоқ қанотли ракетаси қулаб тушди. Мана шундай вазиятда Москва Рейганнинг ҳазилини шунчаки оддий қабул қила олмасди.


СССРнинг расмий муносабати қаттиқ бўлди ва ТАСС агентлиги махсус баёнотни эълон қилди: “ТАСС маълум қиладики, Совет Иттифоқи АҚШ президентининг гапларини мисли кўрилмаган душман ҳужуми сифатида эълон қилишга ваколатли. Бундай хатти-ҳаракатлар, айниқса, ядро қуролига эга бўлган давлатлар раҳбарларининг шу каби баёнотлари ўз халқи тақдири ҳақида қайғуриш масъулиятига тўғри келмайди”.


Баъзида Рейган бу баёнотни оммага атайлаб айтган деган гаплар юради, аммо буни тасдиқловчи далиллар йўқ. 1984 йилга келиб, халқаро вазият Иккинчи жаҳон урушидан кейин кескинликнинг чўққисига чиқди ва АҚШда ноябр ойида сайловлар ўтиши кутилаётганди. Албатта, Рейган унга номзодини қўйган ва қалтис ҳазилдан ўз рейтингини кўтариш учун фойдаланган бўлиши мумкин. АҚШ халқи советлар билан ядровий можаро келиб чиқиши ҳақида тинимсиз ўйлар ва Рейганнинг гаплари уни бир қадар қатъиятли раҳбар сифатида кўрсатган бўлиши мумкин.


Россиялик журналист Михаил Ростовский шундай деб эслайди: “Совет пропагандаси Америка раҳбарининг бу ҳазилидан максимал даражада фойдаланди. Мен ўшанда биринчи синф эдим, катталар эртага ядровий уруш бошланиши ҳақида гапирганда, танамни даҳшатли ҳислар қамраб олди. Кўпчилик бундай фожиа содир бўлишига ишониб қолганди”.


Лекин, инсоният бахтига бундай воқеа содир бўлмади. Айрим тарихчиларга кўра, бу СССРнинг катта инқирозга кириб бораётгани билан боғлиқ эди. Бу кескинлик совет армиясининг Афғонистонга кириши натижасида юзага келганди. Орада Брежнев даври тугаб, икки йилда икки раҳбар алмашди. 1984 йилда ҳокимиятда бўлган Константин Черненко эса аксарият вақтини шифохонада ўтказган. Бундай вазиятда кескин қарор қабул қилиш совет давлати учун жуда ҳалокатли бўлиши мумкин эди. Икки давлат ўртасидаги муносабатлар 80-йиллар охирига келиб, Горбачёв томонидан очиқлик ва демократия эълон қилингандан сўнг изига туша бошлади.


Айтганча, бу Рейган микрофонни синаб кўриш пайтида биринчи марта қилган ҳазили эмас эди. АҚШ президенти икки йил аввал ҳам “қовун туширганди”. 1982 йил 9 октябрда у ўз мурожаатида у ўша пайтдаги Полша ҳукуматини “ҳарбий диктатура, бир тўда қонунбузарлар, довдирлар...” дея атаганди. Аммо барибир бу ҳатти-ҳаракатлар Рейганнинг зарарига эмас, фойдасига ишлади. Ядровий уруш ҳақидаги баёнотдан сўнг унинг рейтинги сезиларли равишда кўтарилди. 1984 йил 6 ноябрдаги сайловларда Рейган рақиби Уолтер Мондейлни том маънода янчиб ташлади (умумий 538 овоздан 525 тасини қўлга киритди).

Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Колумнистлар
Колумнистлар