Ватан учун, миллат учун, халқ учун!”
Ўзбекистон Халқаро Исломшунослик Академиясида уқув йилининг биринчи куни “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” номли маънавий-маърифий байрам билан бошланди.
Дастлаб ректор Музаффар Камилов сўнгги йилларда таълим соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, ёшларни олий таълим билан қамраб олиш, замонавий ва рақобатбардо кадрлар тайёрлаш борасидаги сиёсатга тўхталиб, Ўзбекистон Халқаро Исломшунослик Академиясининг нафақат юртимиз, балки минтақамиздаги энг нуфузли таълим муассасаларидан бири эканлигини таъкидлади.
Академия фаолиятида Ислом иқтисодиёти, Мумтоз шарқ филологияси, Исломшунослик, Диншунослик ва бошқа йўналишларда таҳсил олиш имкониятлари мавжуд. Ҳозирги кунда муассасада 10 та кафедра фаолият олиб боради ва илмий тадқиқотлар, халқаро ҳамкорликлар давомида салмоқли натижалар қўлга киритилмоқда.
Тадбирда Ватан, истиқлол, ёшлик каби мавзуларда куй-қўшиқлар ва шеърлар ижро этилди.
Тантанали маросим “Мустақиллик дарслари” билан давом этди.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0