Танзила Норбоева: 2026 йил 1 январдан ягона меҳнат тизими йўлга қўйилади
10–11 сентябр кунлари Тошкент шаҳрида “Халқаро меҳнат стандартларини илгари суришда касаба уюшмаларининг роли: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.
Конференция давомида Танзила Норбоева сўзга чиқиб, халқаро меҳнат ташкилотлари ва касаба уюшмаларининг мажбурий меҳнат ҳамда болалар меҳнатига барҳам беришдаги ўрни ҳақида тўхталди. Шунингдек, 2026 йил 1 январдан Ўзбекистонда ягона меҳнат тизими йўлга қўйилиши режалаштирилаётганини маълум қилди. Сенатор ўз нутқида иш берувчилар ва ишчилар ўртасида юзага келадиган муаммоларни камайтириш, ижтимоий мулоқотни кучайтириш зарурлигини ҳам алоҳида таъкидлади.
Анжуманда халқаро меҳнат стандартларини миллий қонунчиликка татбиқ этиш, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоавий музокаралар самарадорлигини ошириш масалалари кенг муҳокама қилинмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0