"Ишчиларнинг эркин йиғилиши ҳуқуқи ҳимоя қилинмаса, меҳнат ҳуқуқи ҳам ҳимоя қилинмайди" — Антон Леппик
Пойтахтимизда айни пайтда икки кунлик “Халқаро меҳнат стандартларини илгари суришда касаба уюшмаларининг роли: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Унда кўплаб давлатларнинг меҳнат ҳуқуқи ҳимоясига масъул бўлган вакиллари қатнашмоқда.
Иштирокчилардан бири ХКУК Бутуневропа минтақавий кенгаши ижрочи котиби Антон Леппик ушбу конференцияда сўзга чиқиб, жумладан шундай деди:
— Ўзбекистон сўнгги йилларда меҳнат муносабатларини яхшилаш ва муносиб меҳнат шароитини таъминлаш йўлида изланди. Масалан, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг қатор конвенциялари бандлари бажарилди, назоратчи органларнинг танқидий изоҳларига ечим топиш йўлида изланди. Болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам берилганлиги шунинг замирида юзага келди. Меҳнат инспекцияси ходимлари сони оширилди. Бу меҳнат ҳуқуқи соҳасида муайян ишлар қилинишига туртки бўлди.
Давлатлар шуни англаши лозимки, бундай ислоҳотлар ҳеч қачон давлатларнинг суверенитетини йўқотишига олиб келмайди. Балки мамлакатга кучли иқтисодий инвесторлар кириб келишига, демократик ривожланиш тезлашишига олиб келади.
Шу билан бирга мамлакатларда ишчиларнинг эркин йиғилишлари ҳам Касаба уюшмалари томонидан ҳимоя қилиниши лозим. Чунки эркин йиғилиш ҳуқуқи ҳимоя қилинмаса, у ерда меҳнат ҳуқуқи ҳам ҳимоя қилинмайди.
Зебо Намозова
ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0