Қудратилла Рафиқов, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси:
— Конференция давомида мактаб йилларим, пахта далаларидаги оғир меҳнат эсга тушди. Ростини айтсам, юқори синфларга чиққанимда мактабда тўлиқ ўқиганимни эслай олмайман. Чунки ўзбекнинг барча болалари қатори биз ҳам мажбурий меҳнатга жалб қилинар эдик.
Мана, бугун вазият бутунлай ўзгарди. Президентимизнинг қатъий сиёсати ва Халқаро меҳнат ташкилотининг кўмаги туфайли мамлакатимизда мажбурий меҳнатга бутунлай барҳам берилди. Эндиликда фарзандларимиз пахта даласида эмас, синфхоналарда билимларини оширмоқда. Бу ўз навбатида таълим сифатини юксалтириш, ёшларимизнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун кенг имкониятлар очиб бермоқда.
Қолаверса, ўша даврда олий ўқув юртларига кириш ҳам ниҳоятда мушкул эди. Ё катта маблағ, ёки “таниш-билиш” керак бўларди. Президентимиз олиб бораётган оқилона сиёсат туфайли бугун билимли, иқтидорли абитуриент бир вақтнинг ўзида бир нечта институтнинг талабаси бўлиш имкониятига эга. Бу эса таълим тизимида юз бераётган шаффофлик, адолат ва имкониятлар тенглигининг ёрқин ифодасидир.
Шу билан бирга, мажбурий меҳнатга барҳам берилгани халқаро майдонда ҳам Ўзбекистоннинг обрў-эътиборини янада юксалтирди. Халқаро ташкилотлар мамлакатимиз тажрибасини ижобий мисол сифатида эътироф этмоқда. Бу эса келажакда Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрнини янада мустаҳкамлашига хизмат қилади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0