Валюта UZS
  • USD

    12 360.865.72

  • EUR

    14 479.51-60.02

  • RUB

    145.66-2.82

+31C

+31C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+31c

  • Hozir

    +31 C

  • 17:00

    +30 C

  • 18:00

    +28 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 11-September

+31C

  • Hozir

    +31 C

  • 17:00

    +30 C

  • 18:00

    +28 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +21 C

  • 23:00

    +19 C

  • Payshanba, 11

    +31 +20

  • Juma, 12

    +33 +20

  • Shanba, 13

    +30 +20

  • Yakshanba, 14

    +27 +20

  • Dushanba, 15

    +27 +20

  • Seshanba, 16

    +23 +20

  • Chorshanba, 17

    +23 +20

  • Payshanba, 18

    +22 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Бахтиёр Маҳмадалиев: Бутун дунёда сўнгги йилларда ҳам 138 миллион болалар мажбурий меҳнатга жалб қилинган

36 14:04 | 11.09.2025 14:04

Конференция давом этмоқда.


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев конференцияда сўзлаган нутқида мамлакатимизда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда халқаро эътирофлар ҳақида тўхталди. Унга кўра, 2013-йилда Касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан Болалар меҳнати масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилган бўлиб, унинг асосий вазифаси болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларига барҳам бериш ва бу борада давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари саъй-ҳаракатларини бирлаштиришдан иборат эди. Кейинчалик бу кенгаш фаолияти босқичма-босқич кенгайтирилиб, 2023 йил декабридан бошлаб Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Миллий комиссияга айлантирилди. Бугунги кунда муносиб меҳнатни таъминлаш, мажбурий ва болалар меҳнатига қарши курашиш масалалари ушбу комиссия томонидан мувофиқлаштирилмоқда.


Бахтиёр Маҳмадалиев таъкидлаганидек, халқаро ҳамжамият йиллар давомида Ўзбекистонда болалар ва мажбурий меҳнат муаммоларини кузатиб келган. Шу сабаб 2013 йилдан бошлаб халқаро экспертлар иштирокида учинчи томон мониторинги, 2014-йилда эса миллий мониторинг ўтказилиб, пахта теримида болалар меҳнатидан тизимли равишда фойдаланилмаганлиги тасдиқланди. 2015 йилдан бошлаб Жаҳон банки кўмагида Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан мунтазам мониторинглар ўтказилиб, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида аҳолига хизмат қилувчи қайта алоқа механизми жорий қилинди. 2022 йил 10 март куни эса “Cоtton Campaign” халқаро коалицияси Ўзбекистонга нисбатан глобал бойкотни бекор қилди. Шунингдек, АҚШ Меҳнат вазирлиги томонидан чоп этилган “Болалар меҳнатининг энг ёмон кўринишлари” ҳақидаги ҳисоботда 2011 йилдан кейин илк бор Ўзбекистон “муҳим ўзгаришларни амалга оширган давлатлар” қаторига киритилди.


Б.Маҳмадалиев ўз нутқи давомида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 19 сентябр куни БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида айтган қуйидаги фикрларини эслатиб ўтди:


“Бир аср давомида Ўзбекистонда миллионлаб инсонлар пахта теримига мажбурий равишда жалб этиб келинди. Ҳар йили сентябрдан декабргача ўқитувчилар, шифокорлар, тадбиркорлар, ишчилар, хизматчилар, энг ачинарлиси, мактаб ўқувчилари ва талабалар пахта теримига сафарбар қилинар эди. Бу сабабли юртимиз қора рўйхатларга тушди, ўзбек пахтасига бойкот эълон қилинди. Қатъий иродамиз туфайли бугун буларнинг барчаси ўтмишга айланди, халқимиз пахта қуллигидан бутунлай озод бўлди.”


Бироқ Бахтиёр Маҳмадалиевнинг қайд этишича, эришилган ютуқларга қарамай, бутун дунёда болалар меҳнатидан фойдаланиш сақланиб қолинган. Чунки бугунги кунда дунё миқёсида ҳали ҳам 138 миллион бола (78 миллиони ўғил, 59 миллиони қиз) болалар меҳнатига жалб қилинган бўлиб, уларнинг қарийб ярми – 54 миллион нафари хавфли шароитларда ишлашга мажбур. Шу сабабдан Ўзбекистонда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасидаги ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид