Валюта UZS
  • USD

    12 117.35-11.98

  • EUR

    14 069.467.93

  • RUB

    149.490.32

+14C

+14C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+14c

  • Hozir

    +14 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 27-October

+14C

  • Hozir

    +14 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • Dushanba, 27

    +14 +20

  • Seshanba, 28

    +15 +20

  • Chorshanba, 29

    +14 +20

  • Payshanba, 30

    +13 +20

  • Juma, 31

    +11 +20

  • Shanba, 01

    +9 +20

  • Yakshanba, 02

    +8 +20

  • Dushanba, 03

    +10 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

БМТнинг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида ҳам «Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

Шу йил 17 сентябрь куни БМТнинг Нью-Йорк шаҳридаги бош қароргоҳида «Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли» номли китоб тақдимоти ташкил этилди.
323 14:33 | 18.09.2025 14:33

Тадбирда 100 нафарга яқин иштирокчи – БМТ раҳбарияти, дипломатик миссиялар раҳбарлари, шунингдек, таҳлилий доиралар, фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.


Тақдимот жараёнида асосий эътибор Янги Ўзбекистон тараққиётининг устувор йўналишлари ва босқичларини муҳокама қилишга қаратилди. Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тизимли ва комплекс янгилашга қаратилган, узоқ муддатли ва пухта ўйланган стратегия экани алоҳида таъкидланди.


БМТ Бош котиби ёрдамчиси М.Енча ўз нутқида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни «сиёсий жасорат, стратегик асослилик ва ижтимоий йўналтирилганлик уйғунлигидаги трансформация намунаси» сифатида баҳолади. У ўзбек тажрибасининг ўзига хос жиҳати, яъни тизимлилигини алоҳида қайд этди: «Ўзгаришлар бир вақтнинг ўзида барча асосий соҳаларда – давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимидан тортиб таълим, соғлиқни сақлаш ва рақамли технологияларгача амалга оширилмоқда».


Айни пайтда, мамлакатнинг миллий ислоҳотчилик кун тартиби БМТ мақсад ва вазифалари билан уйғун экани алоҳида кўрсатиб ўтилди. «Ўзбекистон Президентининг сиёсати инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини илгари суриш, барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш ва фуқароларнинг қарор қабул қилиш жараёнларида иштирокини кенгайтириш каби БМТ устувор йўналишлари билан ҳамоҳанг».


Тақдимот қилинган китобда Барқарор ривожланиш мақсадлари билан бевосита боғлиқ элементлар акс этгани таъкидланди. Шу боис у нафақат миллий тадқиқотчилар, балки халқаро экспертлар ҳамжамияти учун ҳам қимматли манба бўлиб хизмат қилади. Бу «нафақат миллий ислоҳотлар хроникаси, балки лидерлик ва нуқтаи назар жамиятни қисқа муддатда қандай трансформация қилиши мумкинлигини англаш учун қўлланма ҳамдир».


М.Енча китобнинг модернизация йўлида турган бошқа давлатлар учун амалий аҳамиятини таъкидлаб, «у илҳом манбаи ва миллий анъаналарни замон талаблари билан самарали уйғунлаштириш намунаси бўлиши мумкин», дея таъкидлади.


Ўз нутқини якунлар экан, БМТ Бош котиби ёрдамчиси «китоб тақдимоти фақат Ўзбекистон ютуқларинигина эмас, балки унинг глобал мулоқотда тобора ортиб бораётган ўрнини ҳам намоён этди», дея таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, «Ўзбекистон Президентининг фаолияти БМТнинг умумий вазифаси – адолатли, барқарор ва тинч дунё қурилишига муносиб ҳисса қўшмоқда».


Худди шундай фикрни Тожикистоннинг доимий вакили ҳам билдириб, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар нафақат Ўзбекистон, балки бутун минтақа учун муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, «республикадаги изчил ички ўзгаришлар бутун минтақанинг барқарор ривожланиши учун мустаҳкам пойдевор яратади».


У, айниқса, «Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли» китоби модернизацияга ирода ва жасур ислоҳотлар халқ тақдирини бутунлай ўзгартиришга қодир эканининг гувоҳи сифатида муҳим аҳамиятга эга», деб қайд этди.


Қирғизистоннинг доимий вакили ҳам Ўзбекистон тажрибаси қўшни давлатларни илҳомлантираётганини ва у демократик ислоҳотларга интилишни миллий анъана ва қадриятларни асраб-авайлаш билан уйғунлаштириш мумкинлигининг яққол намунаси эканини таъкидлади. Дипломатнинг сўзларига кўра, «Ўзбекистон кучли ва масъулиятли раҳбарият ҳар бир фуқаро ҳис қиладиган ўзгаришларга туртки беришини намоён этмоқда».


Қозоғистоннинг БМТдаги дипломатик миссияси раҳбари эса Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташқи сиёсати минтақавий мулоқотни йўлга қўйиш, ишончни мустаҳкамлаш ва қўшма инфратузилмавий ҳамда иқтисодий ташаббусларни йўлга қўйишда ҳал қилувчи роль ўйнаганини таъкидлади. «Ўзбекистон Президентининг очиқлик ва ҳамкорликка қаратилган сиёсати Марказий Осиё интеграциясига янги туртки берди», деди у.


Дипломатнинг сўзларига кўра, «Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли» китоби мамлакат эволюциясини ёритиб, келгуси ривожланиш учун йўналиш кўрсатиб берувчи ўзига хос манба ҳисобланади. У, айниқса, Қозоғистон бу китобни муваффақиятли амалиётларни таҳлил қилиш ва давлатлараро ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини ўрганиш учун қимматли қўлланма сифатида баҳолашини қайд этди.


Туркманистоннинг БМТдаги доимий вакили ўринбосарининг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёев сиёсати Ўзбекистонни халқаро ҳамкорлар билан ҳамкорликнинг мутлақо янги босқичига олиб чиқди. Унинг сўзларига кўра, «китоб ўзаро тушуниш кўприги сифатида аҳамиятли: у жаҳон ҳамжамиятига Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг мантиғи ва фалсафасини чуқурроқ англашга ёрдам беради». Тақдим этилган нашр бутун Марказий Осиёнинг ижобий қиёфасини шакллантиришга муҳим ҳисса бўлиб қўшилади, дея хулоса қилди туркман дипломати.


Озарбайжоннинг доимий вакили эса китоб Ўзбекистоннинг ҳайратланарли ютуқлари ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарашларини акс эттиришини таъкидлади. «Бокуда Ўзбекистоннинг буюк муваффақиятлари ва мамлакатнинг минтақавий ва глобал даражадаги муҳим ролини юксак баҳолайдилар», деди у. Шу билан бирга, Азарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида умумий тарих, маданият ва тилга асосланган муносабатлар янада мустаҳкамланаётганидан мамнунлигини билдирди.


Арманистоннинг доимий вакили эса Жанубий Кавказда Янги Ўзбекистоннинг жадал ривожланишини катта қизиқиш билан кузатишларини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, «биз мамлакатиңиз билан амалий ҳамкорликни кенгайтиришга умид қиламиз. Ўзбекистонда йирик арман жамоаси истиқомат қилаётганидан фахрланамиз, улар мамлакат тараққиёти йўлида Давлат раҳбарининг саъй-ҳаракатларига ўз ҳиссасини қўшишга интилмоқда. Буларнинг барчаси янада катта самара бериши шубҳасиз».


Покистон элчиси эса китоб Ўзбекистоннинг Президент Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида босиб ўтаётган йўлининг ёрқин намойиши эканини таъкидлади. «Мен айта оламанки, бизнинг ўзбек ака-укаларимиз ва опа-сингилларимизга шундай илғор қарашга эга раҳбар насиб этгани – катта омад. Бу Ўзбекистоннинг фаровонлиги ва тараққиётини таъминлабгина қолмай, балки бутун минтақани ижобий руҳ билан тўлдирмоқда», деди дипломат.


Эквадорнинг доимий вакилининг таъкидлашича, Ўзбекистондан анча узоқда жойлашган минтақалар, жумладан, Лотин Америкаси учун ҳам мазкур китоб мамлакат ва умуман Марказий Осиё ҳақида кўпроқ билиш имконини тақдим этади. Бу борада у Шавкат Мирзиёевни буюк давлат арбоби ва етакчи сифатида алоҳида эътироф этди.


Эритреянинг доимий вакили эса Президент Шавкат Мирзиёевни «мамлакатни модернизация қилиш ва халқ фаровонлигини таъминлаш йўлидаги улкан ютуқлари учун» самимий табриклади. Унинг сўзларига кўра, «эҳтимол, китобни БМТга аъзо 193 та давлат тилига таржима қилиш керакдир, шунда ҳар бир киши унда баён этилган ўзига хос ғоялар билан танишиши мумкин бўлади». У, шунингдек, «БМТда айнан шунақа ташаббуслар зарур, чунки улар барча мамлакатларни боғлайди ва яқинлаштиради», дея қўшимча қилди.


Эритреялик дипломат Ўзбекистон тажрибасининг чегара низоларини ҳал қилишдаги аҳамиятига ҳам эътибор қаратди. Унга кўра, бу тажриба айниқса сўнгги 70 йил давомида турли турбулентлик ва хавф-хатарлардан ўтиб келаётган Африканинг шимолий-шарқий қисми учун жуда долзарб.


Бурундининг доимий вакили эса «бошқарувчилик, ислоҳотлар ва минтақавий ҳамкорлик қандай қилиб барқарор ва фаровон келажакка йўл очиши мумкинлигини англашни истаган ҳар бир кишига ушбу китобни тавсия этиш нияти»да эканини билдирди.


Умуман олганда, ўтказилган тадбир Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар халқаро ҳамжамият томонидан кенг эътироф ва қатъий қўллаб-қувватланаётганини тасдиқлади. Шу билан бирга, мамлакатдаги ўзгаришларнинг аниқ натижаларини халқаро жамоатчиликка етказиш муҳимлиги қайд этилди. Шу мақсадда «Янги Ўзбекистон: Шавкат Мирзиёев йўли» китобини бошқа мамлакатларда ҳам тақдимотини ташкил этиш зарурлиги билдирилди.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид