Ўзбекистон ҳафта ичида (Суратларда)
Тошкент ш: Тошкент метросида йўловчилар оқими кунига 1 миллионга етди.
Тошкент вилояти: Оққўрғон, Бўка, Пискент, Қуйичирчиқ, Бекобод туманлари ҳамда Олмалиқ ва Нурафшон шаҳарларида қарийб 2000 нафар боғча тарбияланувчилари овқатдан заҳарланди.
Самарқанд: Тадбиркор ўзи ўқиган 52-умумтаълим мактабига 540 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриб берди.
Наманган: Наманган давлат техника университетида 1000 ўринли талабалар турар-жойи фойдаланишга топширилди.
Қорақалпоғистон: "Нукус - Урганч" йўналишида илк поезд қатнови амалга оширилди.
Хоразм: Урганчда Ал-Хоразмий номидаги янги университет очилди.
Қашқадарё: Шаҳрисабзга “Бутунжаҳон ҳунармандлар шаҳри” мақоми берилиши мумкин
Шу масалани кўриб чиқиш мақсадида Бутунжаҳон ҳунармандлар Кенгаши (WCC AISBL) халқаро ўрганиш ҳайъати аъзолари Қашқадарё вилоятига ташриф буюрди.
Навоий: Хитойлик инвесторлар «Айдаркўл»да
“Айдаркўл” сув ҳавзасида Хитой инвесторлари томонидан балиқчиликни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилиши мумкин.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0