Қорақалпоғистонликмисиз? Кўрикдан қолиб кетманг!
Бугундан бошлаб, то 31 октябргача Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида саломатлик марафони бўлиб ўтмоқда.
Касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзи тарғиботига қаратилган ушбу акция орқали ҳудудда яшовчи аҳоли 31 октябрга қадар скрининг ҳамда профилактик кўриклар билан қамраб олинади.
Тиббий текширувлар Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникаси ва бир вақтнинг ўзида Нукус шаҳридаги 12 та оилавий поликлиникада бўлиб ўтмоқда.
Бу жараёнга маҳаллий шифокор ва ҳамширалар билан бирга, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда бир қатор илғор хорижий клиникалардан етакчи мутахассислар жалб этилган.
Шунингдек, 3 та жамоат жойида ташкил этилган “Саломатлик майдончалари”да соғлом турмуш тарзи тарғиботига доир тадбирлар, антропометрия, қон босими ва пульс ўлчаш каби кўриклар амалга ошириляпти.
ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0