Суҳроб Рафиқов: майдон бўм-бўш, “копток” кимда?
Булар “Ишонч” ва “Ишонч Доверия” газеталари таҳририятининг Самарқандда бўлиб ўтган ижодий учрашувида кўтарилган масала бўлди.
— Ёзда уч ой ишлаб сўнгра йил давомида ҳувиллаб ётадиган оромгоҳларга файз кирганига анча бўлди, — дейди Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилоят кенгаши раиси Суҳроб Рафиқов.
— Айниқса, болалар оромгоҳларининг касаба уюшмалари қошидаги департамент тасарруфига ўтказилганидан сўнг бу иншоотлар тубдан таъмирланиб, мўъжизавор масканга айлантирилди. Масалан, Департаментнинг Самарқанд вилоят бўлими тасарруфида ўнта оромгоҳлар бор.
Хўш, улар имкониятидан қандай фойдаланаяпмиз?Нега мавжуд имконият, қувватлар ҳавога соврилаяпти? Бу масканлардан фойдаланиш учун тарғибот-ташвиқотни етарли даражада ташкил этмаяпмизми? Тарғибот-ташвиқот учун бизда етарлича минбар бор. Тарғибот роликлари ташкил қилиб, меҳнаткашларни йил давомида дам олдиришимиз мумкин-ку ахир, ана шу йўналишда ишлашимиз керак, — деди у ўз таклифларини билдирар экан.
ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0