Валюта UZS
  • USD

    12 160.99-72.68

  • EUR

    14 178.50-55.38

  • RUB

    153.92-0.92

+18C

+18C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+18c

  • Hozir

    +18 C

  • 15:00

    +18 C

  • 16:00

    +18 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Yakshanba, 19-October

+18C

  • Hozir

    +18 C

  • 15:00

    +18 C

  • 16:00

    +18 C

  • 17:00

    +17 C

  • 18:00

    +14 C

  • 19:00

    +13 C

  • 20:00

    +12 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +9 C

  • Yakshanba, 19

    +18 +20

  • Dushanba, 20

    +20 +20

  • Seshanba, 21

    +22 +20

  • Chorshanba, 22

    +26 +20

  • Payshanba, 23

    +28 +20

  • Juma, 24

    +28 +20

  • Shanba, 25

    +27 +20

  • Yakshanba, 26

    +25 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

18 ёшли йигит номига 21 та фирма очилган! Солиқ тизими сохта бизнесларни аниқлади

2026 йил 1 январдан бошлаб   солиқ бошқарувида янги лойиҳа амалиётга татбиқ этилиши кутилмоқда. Унинг асосий вазифаси электрон ҳисобварақ-фактуралар (ЭҲФ)нинг хавф даражасини таҳлил қилиб, қонунбузарлик эҳтимолини автоматлаштирилган тарзда баҳолашдан иборат.
276 12:59 | 17.10.2025 12:59

Мазкур тизим солиқ бошқарувини янада такомиллаштиришдаги муҳим босқич бўлиб, молиявий қонунбузарликларнинг олдини олишга ва солиқ интизомини мустаҳкамлашга қаратилган. Янги тизим ЭҲФ расмийлаштириш жараёнида қонунбузарлик эҳтимолини баҳолаш имконини берувчи комплекс таҳлилга асосланади. Ҳар битта ЭҲФ 48 та мезон бўйича баҳоланади.


Натижада уларнинг хавф даражаси тизимда 3 тоифага ажаратилади: паст, ўрта ва юқори. Агар хавф даражаси юқори бўлса, бу ҳолат харидорга автоматик тарзда маълум қилинади. Бу эса ҳамкор танлашда ўзаро ишонч, кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва эҳтиёткорликни таъминлайди. Янги лойиҳа солиқ идораларининг ишини енгиллаштирибгина қолмай, тадбиркорлик муҳитида ўзаро ишонч ва шаффофликни ҳам мустаҳкамлайди. У Жанубий Корея ва Туркия тажрибалари асосида ишлаб чиқилган.


Жараёнга Халқаро Валюта Фонди экспертлари, “Янги технология” илмий-ахборот маркази ва IТ мутахассислари фаол жалб этилган. У юртимизда солиқ соҳасини рақамлаштириш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда муҳим босқич бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда. Лойиҳа синов тизимида ишлаётган бўлса-да, ўтган 3 ой вақт мобайнида 27 та шубҳали корхона томонидан 281 та корхоналарга 5.9 триллион сўмлик ЭҲФ расмийлаштирилгани аниқланди. Шундай шубҳали ҳолатлардан бирида, платформада 18 ёшли йигитнинг номига нақд 21 та фирма очилгани маълум бўлди. Фирмаларнинг ҳисобварағида расмий маблағ айланмаси ҳам, автомашина ҳам, ишчи-ходим ҳам мавжуд эмас. Бироқ бир-икки ойдан сўнг ушбу шахсга тегишли фирмалардан бирига товар олди-сотди қилинганлиги учун катта маблағ келиб тушмоқда. Бу ҳолат ходимларимиз томонидан назоратга олинди. 1 декабрдан лойиҳа Наманган вилоятида ҳам тажриба тариқасида бошланади. 2026 йил 1 январдан бошлаб эса бутун республика миқиёсида ишга туширилади. Солиқ қўмитаси вакилларининг таъкидлашича, тизимнинг асосий мақсади – жазолаш эмас, балки ҳалол тадбиркорларни ҳимоя қилиш, сохта ҳисоб-фактураларини камайтириш, яширин бизнессларнинг олдини олиш ва молиявий изчилликни таъминлаш.


Гулҳайё ПРИМОВА, ЎзЖОКУ талабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид