Валюта UZS
  • USD

    12 060.15-48.09

  • EUR

    14 064.55-104.51

  • RUB

    148.87-0.23

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 13:00

    +22 C

  • 14:00

    +23 C

  • 15:00

    +23 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +17 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 21-October

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 13:00

    +22 C

  • 14:00

    +23 C

  • 15:00

    +23 C

  • 16:00

    +22 C

  • 17:00

    +21 C

  • 18:00

    +18 C

  • 19:00

    +17 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +15 C

  • 23:00

    +14 C

  • Seshanba, 21

    +20 +20

  • Chorshanba, 22

    +23 +20

  • Payshanba, 23

    +25 +20

  • Juma, 24

    +25 +20

  • Shanba, 25

    +24 +20

  • Yakshanba, 26

    +23 +20

  • Dushanba, 27

    +26 +20

  • Seshanba, 28

    +23 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax
Сиёсат
156 12:25 | 20.10.2025 12:25

Барча миллатлар ҳам давлатига эга эмас. Бу борада ҳам ўзига хос “адолатсизлик” мавжуд. Миллион нафарга етиб етмайдиган миллат вакиллари ўз мамлакатларида хотиржам яшасалар, нуфуси 30 миллионга етган миллатлар ўз давлати, байроғи бўлишини орзу қилиб яшайди.


Уйғурлар


Дунё бўйлаб 10-15 млн нафарга яқин уйғурлар бор. Уларни Ўзбекистонда ҳам яхши билишади. Аммо кўп давлатлардаги уйғурлар ассимилациялашган (асосий миллатга қоришиб кетганлар). Уйғурлар бу рўйхатга биринчи ўринга кўтарилиб қолишлари сабаби сўнгги пайтларда кўп тилга тушганлари билан боғлиқ. Жуда қадимий миллат ҳисобланган уйғурлар тарихнинг айрим йилларида мустақил давлатларига эга бўлганлар. Аммо ҳозирги кунда уларнинг асосий қисми Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном республикасида яшайдилар. Уйғурлар асосан сунний мусулмонлардир ва тил жиҳатидан ўзбекларга жуда яқин халқ.


Уйғурлар ўтмишнинг Аҳмад Югнакий, Юсуф Хос Ҳожиб, Маҳмуд Қошғарий каби буюк инсонларини ўз аждодлари деб ҳисоблайди.


Каталонлар


Каталония, Барселона Испания дейилганда кўпчилик “Барса”-“Реал” ўйинини фақат футбол элементларидан иборат деб ўйлайди. Аммо “Эл-классико”нинг бу қадар қизишида қатор сиёсий сабаблар ҳам мавжуд. Энг муҳими, бу испан-каталон баҳсидир. Испания давлати ҳудудидаги Каталония мухторият мақомига ва қатор ҳуқуқларга эга бўлсада, мустақиллик ва алоҳида давлатчилик бу миллат вакилларининг азалий орзусидир. Ипания, Франция, Италия ва бошқа қатор давлатларда яшовчи каталонлар ўзларининг каталан тилини эъзозлашади, қачондир бирлашишлари ва қудратли мамлакатга эга бўлишларига ишониб яшайдилар. Дунёда 8-9 млн.дан ортиқ каталонлар яшаши ҳисоблаб чиқилган.


Бу миллат вакиллари орасида ҳам жуда машҳур инсонлар кўп – Антонио Гауди, Сальвадор Дали, Херар Пике, Виктор Санчес, Хосеп Гвардиолалар шулар жумласидандир.



Лўлилар


Бу элат шу қадар тарқалиб кетганки, дунё бўйлаб улар учрамайдиган бурчакни топиш қийин. Бежизга очиқ осмоннинг остидаги барча ерлар лўлиларнинг маконидир, деган нақл юрмайди. Турли маълумотларга кўра жаҳон бўйлаб 4,4 млн. нафар атрофида лўлилар яшайдилар, уларга тааллуқли элатлар қўшиб ҳисобланганда улар сони 12 млн.дан ортади. Лўлиларнинг ўзлари ҳам турли тоифаларга, ўзига хос гуруҳларга бўлинадилар. Кўпчилик лўли деганда тиланчилик ёки қинғир ишлар билан шуғулланувчи халқни тушунади. Лекин бу юзаки баҳо – лўлилар орасида ҳам санъат ва маданиятда шуҳрат қозонганлар, бизнесдаги муваффақиятлари ортидан жуда бойиб кетганлари бор. Пабло Пикассо, Элвис Пресли, Чарли Чаплин, Галина Вишневская, Анна Нетребко, Филипп Киркоров, Златан Ибрагимович каби шахсларнинг аждодлари лўлиларга бориб тақалади. Айниқса Шарқий Европада яшовчи лўлиларнинг аксарияти тўкис ҳаёт кечирадилар.


Сикхлар


Буларни алоҳида кичик миллат эмас, бутун бошли халқ дея таърифлаш мумкин. Дунёда 20-22 млн нафардан ортиқ бу халқ вакиллари яшайдилар ва уларнинг аксарияти Ҳиндистоннинг Панжоб ҳудудини ватан тутганлар. Жуда катта нуфусга, ўз анаъаналарига ва ҳатто динларига эга бўлишларига қарамай сикхлар мустақил давлатлари бўлишини орзу қилиб ўтган халқлардан биридир. Бу йўлда минглаб одамлар қони тўкилган, кўп йиллик курашлар кетган. Аммо Ҳиндистон қатъиятни йўқотмаган. Бу давлатда кенг мухториятга эга сикхлар жуда кўп мамлакатларда яшайдилар. Тарихан жуда жанговар халқ. Буни бир факт ҳам исботлайди – Ҳиндистон аҳолиси таркибида 2 фоизга етар-етмас сикхлар бу мамлакат қуролли кучлари зобитларининг 20 фоизини ташкил қиладилар. Яна бир қизиқ жиҳат – сикх эркаклари сочларини қисқартирмайдилар, қанча ўсмасин каттакон салла тагида қолаверади.


Тибетликлар


Тақрибан 5,5 млн аҳолига эга бу халқнинг Хитой билан асрий зиддияти жуда кўп халқаро сиёсий тортишувларга сабаб бўлган. Хитойда инсон ҳуқуқлари тўғрисида гап кетганда Тибет масаласи бот-бот эсланади, аммо Чин мамлакати ўз позициясини заррача ўзгартирмайди. Аксинча, Далай-ламанинг маънавий раҳнамолигидаги бу халқ эмин-эркин яшаётганини исботлаб беради. 1960 йилда Ҳиндистонда қувғиндаги Тибет парламенти тузилган, аммо бу ташкилот ҳам амалда ҳеч нарсани ўзгартира олмаган.


Фаластинликлар


Бу халқнинг чеккан жабру жафолари ҳақида асарлар битилган, кинолар ишланган, қўшиқлар куйланган. Яқин Шарқда яшовчи бу кичик ҳудуд Фаластин дея аталсада ҳануз яхлит давлат сифатида шаклланмаган, энг яқин қўшнилари томонидан ҳам, йирик давлатлар – жумладан АҚШ томонидан ҳам тан олинмаган. Бундан ташқари узлуксиз ташқи босимлар гирдобидаги Фаластин ички тартибсизликлардан ҳам азият чекади. Бу ҳудуд аҳолисининг маълум миллатга мансублигини ҳам шубҳа остига олишади. Уларни дам Миср арабларига, дам Сурияликларга, дам Саудия арабларига ва ҳатто яҳудийларга ўхшатишади. Шу тарзда 5-6 млн нафарга яқин фаластинлик ҳамон мухторият мақомига қаноат қилишга мажбур бўлмоқдалар.


Лекин охирги пайтларда Буюк Британия, Канада, Франция каби йирик давлатлар томонидан тан олинди. Ўзбекистон 1994 йилдаёқ Фаластинни тан олган.



Курдлар


Турли маълумотларга қараганда дунё бўйлаб 40-42 млн нафарга яқин курд миллатига мансуб инсонлар ҳаёт кечирадилар ва уларнинг ярми Туркияда. Шунингдек Эронда 10 млн, Ироқда 7 млн атрофида курдлар бор. Туркия, Ироқ, Эрон каби давлатларда яшовчи бу йирик миллат вакиллари ҳам мустақил давлат орзусини бир дам бўлсада унутмай яшайдилар. 2 минг йилдан ортиқ тарихга эга курдларнинг алоҳида давлат тузиш йўлидаги ҳаракатлари ҳам жуда узоқ давом этган. Айниқса Туркия ҳудудида Абдуллоҳ Ўжолон бошлиқ “Курдистон ишчи партияси” кескин кураш олиб борган. Аммо шунга қарамай бу ҳаракат жиловланган, лидери панжара ортига равона бўлган.


Кўпчилик турк дея қабул қиладиган хонанда Иброҳим Тотлисас, “Қашқирлар макони” сериалининг асосий қаҳрамони бўлган актёр Нежати Шашмазлар ҳам курд миллатига мансуб.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид