Валюта UZS
  • USD

    12 011.02-49.13

  • EUR

    13 958.01-106.54

  • RUB

    148.08-0.79

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • 01:00

    +10 C

  • 02:00

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +8 C

  • 07:00

    +8 C

  • 08:00

    +9 C

  • 09:00

    +14 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +11 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 22-October

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • 01:00

    +10 C

  • 02:00

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +8 C

  • 05:00

    +8 C

  • 06:00

    +8 C

  • 07:00

    +8 C

  • 08:00

    +9 C

  • 09:00

    +14 C

  • 10:00

    +18 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +16 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +11 C

  • Chorshanba, 22

    +10 +20

  • Payshanba, 23

    +10 +20

  • Juma, 24

    +13 +20

  • Shanba, 25

    +14 +20

  • Yakshanba, 26

    +13 +20

  • Dushanba, 27

    +12 +20

  • Seshanba, 28

    +12 +20

  • Chorshanba, 29

    +12 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Чала ва ёнбошдан ҳалолгача...

Она тилимизни 30 йилдан ортиқ фақат тилда улуғлаб келдик. Ҳар йили 21 октябрни “кенг” нишонладик. Тадбирларни асосан ҳисобот учун, телевидение, радио ва газеталарда ёритиш учун ўтказдик. Буни қарангки, ҳатто она тилимизга бағишланган тадбирлардан ҳам "танга" қилишга имкон қидирдик.
106 13:45 | 21.10.2025 13:45

Тил ҳақида турли жойларда ўтказилган тадбирлар-у учрашувларда билдирилган фикр-мулоҳазалар мажлис залларида қолиб кетаверди. Чунки уларда "тош" ва "қанот" йўқ эди.


Тўғри, бир-икки куюнчак инсонлар тил ҳақида куйиниб чиқишлар қилишар, аммо уларга эътибордан кўра, эътиборсизлик кўп эди.


Биз тил тўғрисидаги "ноаниқ-аниқ" қонунга шу даражада "қаттиқ" амал қилдикки, натижада телевидение ва радиода (айниқса, хусусий каналларда) шевада гапириш, русча сўзларни "қалаштириш" одатий ҳолга айланди.


Хат ва ҳужжатлар у идорадан бу идорага, у ташкилотдан бу ташкилотга фақат рус тилида жўнатилар, қонун лойиҳалари ҳам аввал рус тилида тайёрланиб, баъзан шу тилда муҳокама қилинар эди.


Афсуски, биз хат ва ҳужжатларни тайёрлаб, тарқатишда рус тилининг "юзи ва ҳурмати"дан ҳалигача воз кечолмаяпмиз. Нега? Негаки, ўз тилимизга ўзимиздан бошқа ҳеч ким эл ва эга бўла олмаслигини тушунмайдиган ...лар бор.


Ўзбек курашининг дунёда спорт тури сифатида қабул қилганига анча бўлди. Биз ўшанда ҳам "Мана, "чала", "ёнбош", "ҳалол" деган сўзларимиз жаҳон спорти луғатидан муқим жой олди, улар энди халқаро мусобақаларда баралла янграмоқда...", дея кўксимизга уриб, она тилимизни мадҳ этдик. Аслида эса, тилимизга ҳурмат, эътибор ва муносабат борасида ҳамиша ҳалол бўлолмадик, ёнбошладик, чала иш қилдик...


Бугун тилимизга муносабат ўзгармоқда, эътибор кучаймоқда. Бу эса кимларгадир ёқмаяпти, айримларнинг ғашини ҳам келтиряпти.


Бас, энди етар! Бундан буён ёнбошлашга, чала иш қилишга ҳечам ҳаққимиз йўқ!


Ҳозирги қонуний талабларни тушунмаган ёки тушунишни истамаётган "тилсевар"ларга кураш тили билан айтганда, "усул"ларни қўллаш керак. Яъни, жарима ва бошқа чораларни қўллаб, уларнинг оёғини дангал ердан кўтариб, йиқитиш керак. Шунда ҲАЛОЛ бўлади...


Одам боласи қанча кўп тил билса, шунча яхши. Буни ҳамма билади. Лекин ҳаммаям ўз она тилини ўз онасидек ҳурмат қилиши, эъзозлаб-ардоқлаши зарурлигини билмайди. Орамизда эса “билмасвойлар” кўп... Шуниси алам қилади.
Шоир айтганидек, тилим десам, оғрийди дилим...


Алижон Абдураҳмонов
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

1

0

0

1

0

Қолдирилган изоҳлар (2)

Ilhom

19:30 | 21.10.2025

Ilhom

Madina

21:06 | 21.10.2025

Munosabat uchun rahmat!

Mақолага баҳо беринг
0/5

1

0

0

1

0

Мавзуга оид