Валюта UZS
  • USD

    12 129.3328.04

  • EUR

    14 061.5330.08

  • RUB

    149.171.16

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +17 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 24-October

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +17 C

  • Juma, 24

    +20 +20

  • Shanba, 25

    +19 +20

  • Yakshanba, 26

    +19 +20

  • Dushanba, 27

    +19 +20

  • Seshanba, 28

    +19 +20

  • Chorshanba, 29

    +19 +20

  • Payshanba, 30

    +19 +20

  • Juma, 31

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Улкан аждархо – Хитой ҳақида нималарни биламиз?

Инсоният тамаддуни ўрганилганда Хитойнинг нақадар қадим тарихга эга эканлиги намоён бўлади. Бу ҳудуддаги маданият ва давлатчилик Миср фиръавнлари даврида ҳам, Рим империяси, Чингизхон ва унинг авлодлари қудрат чўққисига чиққанда ҳам, ўзига хос тузум жорий этиб, улкан ҳудудни эгаллаган СССР деган давлат катта ўйинчига айланган даврларда ҳам бўлган ва ҳамон давом этиб келмоқда.
67 14:47 | 21.10.2025 14:47

Мозийни унутган ҳолда ҳозирги замон кўзи билан қараганда ҳам улкан талотўпларни бошидан ўтказган Хитой жуда кўп аҳолига, иккинчи йирик иқтисодга, улкан армияга ва тобора қамров доираси кенгайиб бораётган дастурларга эга давлат.


Бир сўз билан айтганда, Хитой замонавий дунёнинг бирор йирик масаласи усиз ҳал этилмайдиган мамлакатга айланган ва ўзининг бу салоҳиятини зимдан намоён қилиш орқали таъсирини ошириб бормоқда.


How to walk the Great Wall of China


Хитой:


  • Хитой улкан давлат эканлигига қарамай ягона вақт тизимида фаолият юритади. Шу боис ғарбий қисмида соат 10 да қуёш чиқса, шарқида тушдан кейин ботишга ҳам улгуради;
  • “жаҳондаги энг қадимий цивилизация” деган номга даъвогар;
  • дунёдаги энг йирик экспортёр ва иккинчи ўриндаги импортёр;
  • энг йирик аҳолига эга мамлакат – Ҳиндистондан кейинги ўринни эгаллайди. Унга қадар Хитой етакчи эди;
  • осмонўпар бинолар, телеминоралар сони бўйича етакчига айланиб улгурган ва ҳеч бир давлат бундай қурилиш суръати бўйича Хитойга етиши қийин;
  • аҳолиси 20 млн.дан ортган тўртта мегаполисга эга давлат. Булар Чунцин (32 млн), Шанхай (25 млн), Пекин (22 млн), Чэнду (21 млн);
  • 2011 – 2013-йиллар оралиғида Хитой ишлатган цемент миқдори АҚШда бутун ХХ асрда ишлатилганидан кўпроқ;
  • даҳшатли қашшоқликни энг катта суратлар билан енгган ва охирги йилларда ҳар ҳафта долларли миллиардер пайдо бўлаётган давлат (2006 йилда 16 миллиардер бўлгани ҳолда 2025 йил бошида улар сони тахминан 800 нафарга етган);
  • тахминан 1,4 млрд аҳоли ўз қадрдон тили сифатида хитой тилида гапиради ва бирор тил бу борада жиддий рақобатга киришиши қийин;
  • сон жиҳатдан энг йирик қуролли кучларга эга давлат – 3 миллион киши. Иккинчи ўринда Ҳиндистон. АҚШ учинчи ўринда холос;
  • қадим мамлакат Буюк хитой девори қурилишини амалга оширган ва 8850 км.лик бу иншоот инсон барпо этган энг йирик иншоот номини олган. Ён тармоқлари билан ҳисоблаганда девор узунлиги 21 минг км.га етади. Бу девор нафақат давлатни ёвдан ҳимоя қилиш, балки ўзига хос цивилизация ва ютуқларни ташқи таъсирга аралашиб кетишдан ҳимоя қилган;
  • “Бир давлат – икки хил тузум” тизими амал қиладиган ўзига хос давлат. 1997 йилда ўз тасарруфига олган Ҳонгконг дунё марказларидан бири ҳисобланади ва биргина шу ҳудуднинг ўзида 8 мингдан ортиқ осмонўпар бино бор;
  • жиноят учун жазо муқаррарлиги йўлида энг кўп қатл амалга оширувчи давлат. Ҳеч қандай халқаро нормалар, танқидлар, тавсиялар бу усулдан воз кечишга олиб келмаган ва яқин орада вазият ўзгариши қийин;

Бу шунчаки қизиқарли фактлар. Замонавий дунёда Хитойнинг ўрни шу қадар шиддат билан ошиб бормоқдаки, бу рақамларда яққол кўринади. Йигирманчи аср ярмигача ҳам миттигина Япония томонидан аёвсиз эзилган бу улкан давлат бир қарашда келажаги йўқ бўлган – коммунистик тузумни тутгани, Маонинг ақл бовар қилмас сиёсати туфайли миллионлаб фуқаролари тутдай тўкилгани, турли-туман урушларга бош қўшавергани ортидан буткул қолоқликка маҳкум эди гўё.


Аммо йигирманчи аср охирига келиб ўзини тиклашга киришган Хитойнинг қудрати янги асрда тўлиқ намоён бўла бошлади ва энг йирик давлатлар ҳам бунга тан беришга мажбур бўлдилар.



Улкан иқтисод


Бугунги кунда Хитой дунёдаги иккинчи йирик иқтисодга, энг йирик захираларга эга. Молиявий жиҳатдан қуввати нисбатан арзон ишчи кучи, ягона тизим ва сиёсатга бўйсунувчи иқтисоди, бошқарилувчан пул бирлиги (кўп ҳолларда девальвация қилиш орқали АҚШга зарба берувчи юан), давлатга тўлиқ ишонувчи, бош эгувчи аҳолиси, ўта меҳнаткаш ва мослашувчан ишчилари ҳамда бошқа қатор омилларга асосланган. Шунингдек, бошқа давлатларни ўйлантирган энг муҳим масала – Хитой бозорини йўқотиш. Чунки бирор бозор ўз салоҳияти жиҳатидан Хитойга тенг кела олмайди.


Хитой иқтисодининг рақамлардаги ифодаси ҳам қизиқ:


  • ақл бовар қилмас ЯИМ – салкам 19 трлн доллардан ортиқ;
  • сўнгги 35 йилда бирор марта пасайиш кузатилмаган, ҳатто инқироз пайтларида ҳам камида 5-6, кўп йилларда 10 фоизлик ўсиш таъминланган;
  • ташқи қарз ЯИМнинг 10 фоизи атрофида, лекин бошқа давлатларнинг Хитой олдидаги қарзи ниҳоятда улкан;
  • ярим аср олдин аҳолининг тахминан ярмидан кўпроғини қамраб олган қашшоқлик бугунги кунда 3-5 фоиз атрофида;
  • энг йирик аҳолига эга давлатдаги ишсизлик атиги 4-5 фоиз;
  • мобил алоқа ва интернет фойдаланувчилари 2012 йилдаёқ 1 млрд нафардан ошган;
  • дунё валюта захираларининг ярми Хитойда.

“Юмшоқ куч” услуби



Ташқи сиёсатда ҳам Хитой ўзига хос услубни қўллайди – АҚШ сингари бўлар-бўлмас урушларга аралашиб, ресурсларни сарфламайди ёки араб давлатлари каби диний мафкурани мустаҳкамлаш учун миллиардларни сочмайди. Аммо бу билан Хитой ташқи сиёсатга беэътибор, дея баҳо бериш катта хато бўлади. Хитой кўп йиллардирки ташқи сиёсатда “юмшоқ куч” услубини қўллайди ва бу ўз таъсир доирасини аста-секин ҳамда сездирмай оширишда яхши самара бермоқда.


Хитой тобора кўпроқ тарқалаётган ўз тилини қўллаш, қолоқ ёки ривожланиш босқичида бўлган давлатларнинг турли-туман компанияларини таг-туги билан сотиб олиш, йирик ерларни дастлаб ижара асосида, кейинчалик бутунлай қўлга киритиш, дунё брендлари, хусусан спорт компаниялар ва клублари сингари лойиҳалар учун пулни аямайди. Энг қизиғи бирор давлат ёки қонун бунга эътироз билдира олмайди – ҳаммаси дунёвий ва маҳаллий қонунлар доирасида.


Технологик имкониятлар



Замонавий технологиялар борасида ҳам Хитой ўзига хос услубни қўллайди. Ўз ҳудудидаги ҳар қандай стартапни қувватлашдан ташқари четдан бу бозорга кириб келувчилардан ўз технологиялари билан бўлишишни талаб қилади. Рози бўлмаганларга рад жавоби берилади. Шу туфайли дунёнинг энг йирик технологик компаниялари арзон ишчи кучи, йирик бозорга эришиш йўлида муаллифлик ишланмаларини ўз розиликлари билан тақдим этишга мажбур бўладилар.


Ишлаб чиқаришни Хитойга кўчирган йирик компаниялар (масалан Apple) эса шу қадар иқтисодий қулай шароит ва ишчилар билан таъминланадики, кейинчалик улар хоҳлаганларида ҳам қайтиш имкони бўлмайдиган вазият юзага келади.


Энг муҳими, сўнгги йилларда Хитой брендлари томонидан ишлаб чиқарилаётган технологик маҳсулотлар сифати ғарб давлатлариникидан нафақат қолишмаяпти, балки уларни ортда қолдирмоқда ҳам (масалан Huawei).


Ҳарбий салоҳият


10 years on: China's armed forces get a new look - CGTN


Ҳарбий жиҳатдан Хитой юқорида таъкидланганидек улкан армияга эга ва бу борада рақиблари бўлган АҚШ ҳамда Россиядан устун туради. Сўнгги йилларда бу армияни қуроллантириш шитоб билан кучайтириб борилмоқда ва бир буйруққа шай тузилмага айлантирилган. Тўғри, атом қуроли ёки юқори технологик қуроллар борасида Хитой ҳали орқада. Аммо атом уруши фақат бир марта бўлади ва унда қуроллар сони кўп ҳам аҳамият касб этмайди. Шу жиҳатдан ҳар қандай давлат Хитойга ҳарбий жиҳатдан эътироз билдиришдан ўзини тийишга мажбур.


Ички сиёсат


Uyghur News Recap: October 20-27, 2023


Хитой одатда ўз ҳудудидаги ҳар қандай норозиликни қатъият билан сиёсатини юргизади. Уйғурлар масаласи энг жиддий масалалардан бири холос. Дунё ҳамжамиятининг танқид ва тавсияларига жавобан Хитой ички ишларга аралашмасликни талаб қилишда ва ўз сиёсатини қўллашда давом этаверади.


Шу ўринда ғалати парадокс юзага келган. Хитойнинг яна бир муаммоли ҳудуди – Ҳонгконг ҳам бор ва энг қизиғи, бу ердаги аҳолининг асосий қисми хитойлар. Уйғурлар ўзга дин ва миллат вакиллари бўлишсада, расмий Хитойга Ҳонгконг каби кўп қаршилик қилишмайди. Шунга қарамай уйғурларга қўлланган чоралар анча жиддий. Аммо Хитой Ҳонгконгга қарши кескин чоралардан тийилади. Сабаби, расман Хитойга тегишли бўлсада, бу митти ҳудуд алоҳида мақомга эга, узоқ йиллар (ва ҳатто ҳали-ҳануз) ғарб таъсирида ҳамда катта оғаларга суянади. Бундан ташқари Ҳонгконг жуда йирик молия бозорига айланган ва уни тўла бўйсундириб олиш жуда мураккаб.


Мамлакатимиз бу масала юзасида расман ўз позициясини билдирмаган бўлса-да, Ўзбекистон тинчликсевар мамлакат ва дунёдаги ҳар қандай зиддиятлар, муҳим муаммолар сингари уйғурлар масаласи ҳам тинч йўл билан, музокаралар орқали, инсон ҳуқуқларига риоя қилинган ҳолда ҳал этилиши тарафдори эканлиги аниқ.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид