Валюта UZS
  • USD

    12 117.35-11.98

  • EUR

    14 069.467.93

  • RUB

    149.490.32

+10C

+10C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+10c

  • Hozir

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +9 C

  • 05:00

    +9 C

  • 06:00

    +9 C

  • 07:00

    +8 C

  • 08:00

    +10 C

  • 09:00

    +14 C

  • 10:00

    +19 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 27-October

+10C

  • Hozir

    +10 C

  • 03:00

    +9 C

  • 04:00

    +9 C

  • 05:00

    +9 C

  • 06:00

    +9 C

  • 07:00

    +8 C

  • 08:00

    +10 C

  • 09:00

    +14 C

  • 10:00

    +19 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +17 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • Dushanba, 27

    +10 +20

  • Seshanba, 28

    +14 +20

  • Chorshanba, 29

    +13 +20

  • Payshanba, 30

    +9 +20

  • Juma, 31

    +9 +20

  • Shanba, 01

    +11 +20

  • Yakshanba, 02

    +8 +20

  • Dushanba, 03

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Абдуллажон”да эсланган режиссёр, омадли ижодкор – Стивен Спилберг

У жаҳоннинг энг машҳур ва омадли режиссёрларидан бири саналади. Стивен Спилбергнинг номи собиқ Иттифоқ даврларидаёқ Ўзбекистонда машҳур бўлганди. Барчамизга севимли бўлган “Абдуллажон” фильми ҳам айнан Спилберг номига ёзилган мактубдан бошланади.
196 10:08 | 25.10.2025 10:08

Америкалик бу режиссёр айнан ғаройиб оламлар, динозаврлар ва бошқа фантастик мавзуларда фильмлар олиб, томошабин меҳрини қозонган эди. Дастлаб у кино саноати сабаб университетни ташлаб кетишга мажбур бўлди, аммо йиллар ўтиб, барибир таҳсилни тугатди. Меҳнати ортидан юксак мукофотларни қўлга киритди, шон-шуҳрат орттирди ва миллиардерга айланди.


Стивен Аллан Спилберг 1946 йилда АҚШнинг Огайо штати Цинциннати шаҳрида туғилган. Унинг отаси Арнольд Спилберг муҳандис, онаси Леа Познер эса профессионал пианиночи бўлиб, кейинчалик ўз ресторанини очишга муваффақ бўлганди. Уларнинг иккови ҳам Россия империяси ҳудудларидан АҚШга келган яҳудий оилалари вакиллари эди.


Иккинчи жаҳон уруши даврида Спилбергнинг отаси радиооператор бўлган, кейинчалик RCA ва General Electric компанияларида ишлаган ва 1950-йилларнинг охирида GE-225 мини-компьютерини ихтиро қилганлардан бири бўлган. Режиссёрнинг сўзларига кўра, Иккинчи жаҳон уруши ота-онасининг суҳбатларининг доимий мавзуси эди. Стивеннинг уч синглиси бор эди. Болалигида бўлажак режиссёр Аризонада яшаган, кейин унинг оиласи Калифорнияга кўчиб ўтган. Лекин бироз ўтиб, оилага дарз кетади ва улар ажрашишади.


Ота-онаси ажрашгандан сўнг, Спилберг отасиникига кўчиб ўтди, опа-сингиллари эса онасида қолди. 2022 йилда Спилберг болалик хотиралари асосида “Фабелманлар” фильмини тақдим этди. Фильмда онасининг унга муносабати ва ота-онасининг кейинчалик ажрашиши тасвирланган.


Ўрта мактабни тугатгандан сўнг бўлажак режиссёр Калифорниядаги Лонг-Бич университетида ўқиди. 1960-йилларнинг охирида у кино саноатида ишлаш мақсадида ўқишни ташлаб кетди. 30 йил ўтгач, у университетга қайтиб келди ва 2002 йилда Кино ва электрон медиа соҳасида санъат бакалаври даражасини олди.


Қизиғи, боланинг режиссёрликка қизиқиши гўдакликдан бошланганди. Спилберг 12 ёшида ўзининг биринчи картинасини — ўйинчоқ поезди ҳалокати ҳақидаги фильмини суратга олди. Кейин у тўққиз дақиқалик “Сўнгги қуролли жанг” ҳаваскор фильмини суратга олди ва бу фильм учун скаутлар эътирофига сазовор бўлди. 13 ёшида Спилберг эса ўз синфдошлари иштирокида 40 дақиқалик янги фильмини суратга олди.


1960-йилларда Стивен ҳали ўсмирлик чоғида бир нечта қисқа метражли фильмларга режиссёрлик қилган. Бу даврда унинг келажакдаги кино муваффақиятидан дарак берадиган асарлар ҳам чиқди: “Оловли ёруғлик” (1964) ва тугалланмаган “Слипстрим” (1967) фильми.


1970-йилларнинг бошида Спилберг телевидениеда ишлаган, айрим сериаллар эпизодларини (“Тунги галерея”, “Маркус Уэлби, тиббиёт доктори” ва “Коломбо: Китоб орқали қотиллик”) суратга олган ва ўзининг кам бюджетли фильмлари учун маблағ топишга ҳаракат қилган.


Спилбергнинг режиссёрлик борасидаги биринчи йирик иши эр-хотиннинг фарзанди васийлигини қайтариб олишга уринаётгани ҳақидаги ҳақиқий воқеага асосланган “Сугарленд экспресси” (1974) эди. Фильм Американинг 400 га яқин кинотеатрларида намойиш этилди, ижобий баҳоланди ва Канн кинофестивалида энг яхши сценарий мукофотига сазовор бўлди. Аммо Спилбергни ҳақиқий юлдузга айлантирган унинг навбатдаги иши “Жағлар” (1975) эди. Бу фильмни суратга олиш қийин кечди ва Спилбергнинг ўзи бир саҳнада деярли сувга чўкиб кетишига бир баҳя қолди.


Фильм чиққандан сўнг танқидчиларнинг ижобий баҳоларига сазовор бўлди ва томошабинлар томонидан яхши қабул қилинди. Молиявий муваффақият бўлмаган “Сугарленд экспресси”дан фарқли ўлароқ, ушбу фильм кассада 470 миллион доллардан ортиқ даромад келтирди.


Стивен аста-секин фантастика оламига кириб борди. Унинг навбатдаги фильми — бегона цивилизация билан алоқа ҳақидаги илмий-фантастик драма “Учинчи турдаги яқин алоқалар” (1977) Спилбергга ўзининг биринчи “Оскар”ини келтирди. Фильм жами олтита номинацияни қўлга киритди, иккитасида ғолиб чиқди — “Энг яхши операторлик” ва “Энг яхши овоз монтажи” бўйича.


Яна бир неча “Оскар” номинациялари ва бешта ғалаба режиссёр Жорж Лукас билан ҳамкорликда бўлди. “Индиана Жонс” франшизасининг 1981 йилда чиқарилган биринчи фильми ана шундай муваффақият келтирди. Спилберг Харрисон Фордни бош қаҳрамон сифатида танлади. Фильм тижорий муваффақиятга эришди ва “Энг яхши фильм монтажи”, “Энг яхши продюсерлик дизайни”, “Энг яхши визуал эффектлар”, “Энг яхши овоз” ва “Махсус ютуқ” учун “Оскар” мукофотига сазовор бўлди. Спилбергнинг ўзи иккинчи марта “Энг яхши режиссёр” номинациясига номзод бўлди.


1982 йилда Спилберг иккита фильмга продюсерлик ва режиссёрлик қилди: “Полтергейст” ва “Ўзга сайёралик”. Ёш боланинг ўзга сайёралик билан дўстлиги ҳақидаги картина бутун дунё бўйлаб 700 миллион доллар йиғиб, тарихдаги энг муваффақиятли фильмлардан бирига айланди. Спилберг ишлаган кино, шунингдек, тижорий маҳсулотларнинг кенг миқёсда сотилиши ортидан қўшимча 1 миллиард доллар даромад келтирди. “Ўзга сайёралик” тўққизта “Оскар” мукофотига номзод бўлиб, учтаси — “Энг яхши овоз эффектлари”, “Энг яхши махсус эффектлар” ва “Энг яхши мусиқа”да ғолиб чиқди.


Спилбергнинг навбатдаги йирик иши “Индиана Жонс ва тақдир ибодатхонаси” бўлди. Фильм тижорий жиҳатдан ҳам муваффақият қозонди ва ижодкорларга “Энг яхши махсус эффектлар” учун “Оскар” мукофотини тақдим этди. Кейинги йилларда Спилберг продюсер сифатида Amblin Entertainment кинокомпаниясига асос солди. 1984 йилдан 1990 йилгача у 19 та фильм, жумладан “Гремлинлар”, “Флинтстоунлар” ва қатор мультсериаллар суратга олди.


Спилбергнинг энг муваффақиятли продюсерлик лойиҳаси 1985 йилда Майкл Ж. Фоксни юлдузга айлантирган “Келажакка қайтиш” фильми эди. 1992 йилга келиб, Спилберг продюсерликдан вақтинчалик чекинди.


Режиссёрнинг навбатдаги фильми “Капитан Крюк” (1991) танқидчилар томонидан бироз совуқ кутиб олинди, бироқ у кассада 300 миллион доллардан кўпроқ даромад олиб, бешта “Оскар” номинациясини олди.


Режиссёрнинг навбатдаги блокбастери “Юра даври парки” (1993) ўз даврининг энг кўп даромад келтирган фильмига айланди ва учта “Оскар” мукофотига номзод бўлди. Ўша йили Спилберг “Юра даври парки”ни монтаж қилиш билан бирга “Шиндлер рўйхати” фильмини суратга олди. Ушбу ижод маҳсули танқидчилар томонидан илиқ кутиб олинди ва еттита “Оскар” номинациясида ғолиб чиқди. Америка кино институти “Шиндлер рўйхати”ни ўзининг 100 та энг яхши Америка фильмлари рўйхатига киритди.


1994 йилда Спилберг янги DreamWorks киностудиясига асос солди, унинг инвесторлари орасида Microsoft асосчилари Пол Аллен ва Билл Гейтс ҳам бор эди.


Спилбергнинг режиссёрликдаги муваффақияти 1998 йилда Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги “Аскар Райанни қутқариш” драмаси билан давом этди. Фильм ҳақиқий уруш саҳналари учун катта мақтовга сазовор бўлди. У кассада қарийб 500 миллион доллар йиғиб, Спилбергга “Энг яхши режиссёр” йўналишида иккинчи “Оскар”ни олиб келди.


2000 йилдан 2007 йилгача режиссёр “Биродарлар гуруҳи” сериалини суратга олди, “Сунъий интеллект” (2001) илмий-фантастик фильмини, 2002 йилда эса Том Круз ўйнаган “Озчиликлар ҳисоботи” илмий-фантастик фильмини суратга олди. Унинг навбатдаги муваффақияти эса Леонардо Ди Каприо ва Том Хенкс (2002) ўйнаган “Қўлингдан келса, мени тут” картинаси бўлди.


2021 йил баҳорида режиссёр ўзининг болалик хотиралари асосида “Фабелманлар” фильми устида ишлаётгани маълум бўлди. 2021 йил июнь ойида Спилбергнинг Amblin Entertainment компанияси Netflix стриминг хизмати билан йилига камида иккита бадиий фильм ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолагани маълум бўлди.


2022 йилда чиққан “Фабелманлар” иккита “Олтин глобус” мукофоти — “Энг яхши кинофильм (драма)” ва “Энг яхши режиссёр” номинациясида ғолиб чиқди. Шунингдек, у еттита “Оскар” мукофотига номзод бўлган, бироқ бирортасини ҳам қўлга кирита олмади.


Стивен Спилберг серфарзанд ижодкор саналади. Унинг олтита фарзанди бор (шулардан иккитаси асраб олинган). Уларнинг аксарияти кино соҳасида меҳнат қилади. Бундан ташқари, Стивен анчагина бой шахс ҳисобланади. 2001 йилда Forbes уни 400 та энг бой америкаликлар рўйхатига киритди. Ўша пайтда унинг бойлиги 2,1 млрд доллар атрофида баҳоланган.


2024 йилда эса нашр унинг бойлигини 4,8 млрд доллар атрофида баҳолади.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид