Валюта UZS
  • USD

    12 117.35-11.98

  • EUR

    14 069.467.93

  • RUB

    149.490.32

+23C

+23C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+23c

  • Hozir

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 27-October

+23C

  • Hozir

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +23 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +18 C

  • 20:00

    +16 C

  • 21:00

    +15 C

  • 22:00

    +14 C

  • 23:00

    +13 C

  • Dushanba, 27

    +23 +20

  • Seshanba, 28

    +20 +20

  • Chorshanba, 29

    +21 +20

  • Payshanba, 30

    +23 +20

  • Juma, 31

    +22 +20

  • Shanba, 01

    +16 +20

  • Yakshanba, 02

    +20 +20

  • Dushanba, 03

    +13 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ургутда Абдусаид Кўчимов  кутубхонаси очилди

Ургут туманининг Деҳқонобод маҳалласида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, таниқли адиб ва журналист Абдусаид Кўчимов кутубхонаси фойдаланишга топширилди.
266 17:59 | 26.10.2025 17:59

Юртимизда сўнгги йилларда китобга ва китобхонлик маданиятига бўлган муносабат янги босқичга кўтарилди.
Президентимиз халқимизда китоб ўқиш маданиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, “Керак бўлса, машина бериб бўлса ҳам халқимизни китоб ўқишга ўргатамиз”, деган фикрларини амалда тасдиқламоқда.

Бугун “Ёш китобхон”, “Китобхон оила”, “Китобхон маҳалла” сингари танловлар республика миқёсида ўтказилиб, ғолиблар Президент совғаси сифатида автомашина билан тақдирланмоқда.



Абдусаид Кўчимов ташаббуси ва Ургут тумани ҳокимлиги кўмагида ташкил этилган мазкур кутубхона ҳам ана шундай эзгу ташаббусларнинг амалий ифодаси бўлди.




Маънавият масканининг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳусан Тўхтаев сўзга чиқиб, мазкур кутубхона ёшлар ва аҳоли ўртасида китобхонликни тарғиб этишга хизмат қилишини таъкидлаб, Абдусаид Кўчимовга вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини топширди.


Тадбирда республикадан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар ҳам иштирок этиб, адиб ҳаёти ва ижоди, ўзи туғилиб ўсган маҳаллада ташкил этган кутубхона ҳақида илиқ фикрлар билдирди.




- Абдусаид Кўчимов нафақат қалами ўткир журналист ва адиб, балки қалбида юрти, халқи, айниқса, ёшлар тақдири учун қайғурадиган чин маънавият фидойиси, - дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов. - Мана, бугун ижодкорнинг ўзи туғилиб ўсган қишлоғида унинг ташаббуси билан ташкил этилган кутубхона фикримизнинг тасдиғидир. Бу масканда маърифатнинг руҳи, устоз сўзининг нафаси ва ибрати бор.


Ёшлар бу ерга фақат китоб ўқиш учун эмас, балки ўз устида ишлаш, ҳаётда тўғри йўл топиш учун ҳам келади. Ишонаманки, бу кутубхона Деҳқонобод маҳалласида янги маънавий муҳит, янги илҳом ва янгича фикрлашни шакллантиради.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид