100 та ички ҳужжатдаги қоида 1 та қонундаги қоидага бас келолмайди!
Амалиётчи юрист Саидали Мухторалиев эслатмоқда:
— Баъзи суд жараёнларида кўряпмизки, ходимлар қонунлар билан белгиланган ҳуқуқларини талаб қилганда, иш берувчи томони ички ҳужжатида бошқача нормалар белгиланганини важ қилиб, ўз эътирозларини билдирмоқда.
Ва афсуски, айрим судлар ходимнинг қонунлар билан белгилаб қўйилган ҳуқуқларини тиклаш ўрнига, иш берувчи томонининг ички ҳужжатларини маъқуллаб, ходимнинг талабларини рад қилмоқда.
Ана шундай судлар эътиборига яна бир бор Меҳнат кодекси 8-моддасидаги мана бу қоидани эслатиб ўтамиз:
“ҳеч бир ички ҳужжат, иш берувчининг якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжати ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштириши мумкин эмас”.
Қонун ва қонуности ҳужжатлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эканини ортиқча изоҳлаш шарт бўлмаса керак.
Иш берувчининг 100 та ички ҳужжатида керак бўлса, 1000 марта ёзиб қўйилмайдими, агар ходимнинг қонун ва қонуности ҳужжатида белгиланган ҳолатини оғирлаштирса, ички ҳужжатдаги қоидалар ўз-ўзидан ҳақиқий ҳисобланмайди.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0