Тошда Ватан манзаралари
Сармишсой ёдгорлигининг тарихи милоддан аввалги 9-2 минг йилликларга тааллуқли. Жой номи “Тасвир бошланадиган сой”, “Бош белгили сой” маъноларини англатади. Манзилдаги тошсуратларда ибтидоий одамларнинг ҳис-туйғулари, мушоҳада ва орзулари мужассам.
Қадимий тасвирлар инсоният онгининг уйғониш лаҳзаларидан, уларнинг ҳаёти, дунёқараши, эътиқодидан сўзлайди. Бу тоғлар – улуғвор, аммо жуда кўп сирларга бой. Чунки ҳар бир қоя – ўз ёзувига эга, ҳар бир сурат – ўз қиссасини айтмоқда. Сармишсой – шунчаки географик нуқта эмас, балки у халқимиз маданияти ва санъатининг ибтидоси, инсоний севги ва ақл-идрок маҳсулидир. “Ishonch.uz” мухбири манзилда бўлиб, қоятош суратларини фототасвирга олди.
Фото: Умид Худойқулов.
Mақолага баҳо беринг
0/51
0
0
0
0