
Гуллар фестивали: пойтахт баҳор нафосатига бурканди (Фоторепортаж)
7-8-9 май кунлари пойтахтимиз марказида энг гўзал ва нафис тадбирлардан бири — Гуллар фестивали бўлиб ўтмоқда. Байрам Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Туризм қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган. Фестивал шаҳримизнинг туристик жозибадорлигини ошириш ва аҳолига баҳорий кайфият улашиш мақсад қилинган.














Тадбир доирасидаги асосий тантаналар ва гулли композициялар — "Сайилгоҳ" кўчаси ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги экопаркда бўлиб ўтмокда.
Майдонларда нафақат ранг-баранг гуллар, балки миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилган бўлиб, у ерда уста-ҳунармандларнинг қўл меҳнати намуналари билан танишиш мумкин.
Баҳорнинг гўзал лаҳзалари ва гуллар сеҳридан баҳраманд бўлиш учун ушбу манзилларни зиёрат қилишга шошилинг!
Ishonch.uz / Фотохизмати
«Ishonch.uz» фотохизматининг махсус фотомухбири томонидан тайёрланган фоторепортажлар тўплами.
Репортаж тафсилотлари:













Бошқа фоторепортажлар

ФОТОРЕПОРТАЖ : Ғелонда бетакрор куз манзаралари
Шаҳрисабз туман ҳокимлиги Ғелон қишлоғида ОАВ вакиллари учун фототур ташкил этилди.

ФОТОРЕПОРТАЖ: Хоразмлик касабачилар “Яшил макон” лойиҳасида
Бугун хоразмлик касаба фаоллари томонидан Урганч туманидаги “Касаба уюшмалари боғи”га 1750 туп арча ва терак экилди.

Нурафшонда барпо этилаётган Касаба уюшмалари сув спорти саройи билан танишув ҳамда қурилиш жараёнидан
фоторепортаж

