Қишлоқда ёз
Барча фотолар
ФОТОҲИКОЯ•13 сурат

Қишлоқда ёз

Ёзда ҳаёт қайнайди. Болалар таътилда, далалар тўкин, маҳаллада кунда тўй, карнай-сурнай саси тинмайди. Қуёшни уйғотган одамлар саҳар бошлаган юмушини шомда адоғига етказолмасдан, тағин яна бир иш топишади. Бу гўшада вақтнинг қадри зарга тенг.

Суратларни варақланг:
1/13
Қишлоқда ёз - 1
Қишлоқда ёз - 2
Қишлоқда ёз - 3
Қишлоқда ёз - 4
Қишлоқда ёз - 5
Қишлоқда ёз - 6
Қишлоқда ёз - 7
Қишлоқда ёз - 8
Қишлоқда ёз - 9
Қишлоқда ёз - 10
Қишлоқда ёз - 11
Қишлоқда ёз - 12
Қишлоқда ёз - 13

Далада чопиқ қараб турибди, ҳосилни йиғиб олиш керак. Эҳҳе, яна қанча иш. Жўжиқлар жонлиқларни ўтлоққа бошласа, қизлар қўлида кетмон, эгатларга шошади. Оналар ўчоқ боши бекасига айланган дамлар. Пишиқчилик неъматларини банкаларга қамаш ҳам улар гарданида. Кўча чангитувчи болажонларнинг куни туғади. Айтганча, қишлоқларда ҳали ҳам болалик бор, ерда, қумда ҳоммомпишлар авжида.

Ёз қишлоқнинг ҳаёт фалсафасига айланган. Шаҳардаги талабанинг шартнома пули учун ҳосил сотиладиган, тўйга новвос боқиладиган, уй томи учун тераклар уриладиган тиғиз вақт бу. Ёзнинг бир куни бутун қишни боқади.

Меҳнатдан нолимайдиган қишлоқдир бу эл. Ерини, гўшасини, ўз ёзини севади. Эрта ухлашади, саҳар туради, кун тиғида бироз мизғиш эса – анъана. Кечки овқатда ҳамма юмушларини тугатиб дастурхонга йиғилади, қўшнилар бир-бирига овқат узатади, туғилган кун бўлса бор-йўғи дастурхонга тортиқ. Кулгу овози бутун ҳовлини тутиб дуоларидан шукур айри қолмайди. Қишлоқнинг қисқа ёзи шундай серфайз ўтади.

Эъзоза Умр
Фотограф

Эъзоза Умр

«Ishonch.uz» фотохизматининг махсус фотомухбири томонидан тайёрланган фоторепортажлар тўплами.

Репортаж тафсилотлари:

Қишлоқда ёз - 1
1
Қишлоқда ёз - 2
2
Қишлоқда ёз - 3
3
Қишлоқда ёз - 4
4
Қишлоқда ёз - 5
5
Қишлоқда ёз - 6
6
Қишлоқда ёз - 7
7
Қишлоқда ёз - 8
8
Қишлоқда ёз - 9
9
Қишлоқда ёз - 10
10
Қишлоқда ёз - 11
11
Қишлоқда ёз - 12
12
Қишлоқда ёз - 13
13

Фоторепортажни улашинг

Ижтимоий тармоқларда дўстларингиз билан баҳам кўринг

Бошқа фоторепортажлар

Барчаси