
Марғилонда Кумуш яшаган уйга саёҳат (фоторепортаж)
Марғилон шаҳрида бунёд этилган Бурҳониддин Марғиноний номидаги маърифий-маданий ва туризм маркази 35 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, ҳар куни у ерга минглаб меҳмонлар ва водий аҳли саёҳатга келишмоқда.




















Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида 5–6 май кунлари ташкил этилган пресс-турда журналистлар Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асари асосида яратилган рамзий хонадон — Мирзакарим Қутидорнинг ҳовлисида бўлишди.

Уй-музей энг сўнгги технологиялар асосида яратилган бўлиб, унда асарда тасвирланган манзаралар, яъни XX аср бошларидаги Марғилон шаҳри хонадонларига хос яшаш муҳити акс эттирилган. Экранлаштирилган хонада “Ўткан кунлар” бадиий фильми лавҳалари намойиш этиб турилади. Сунъий интеллект ёрдамида меҳмонлар асар бош қаҳрамони Кумушга ўз саволларини бериб, у билан виртуал мулоқот қилиш имкониятига ҳам эга бўлишади.
Ishonch.uz / Фотохизмати
«Ishonch.uz» фотохизматининг махсус фотомухбири томонидан тайёрланган фоторепортажлар тўплами.
Репортаж тафсилотлари:




















Бошқа фоторепортажлар

ФОТОРЕПОРТАЖ : Ғелонда бетакрор куз манзаралари
Шаҳрисабз туман ҳокимлиги Ғелон қишлоғида ОАВ вакиллари учун фототур ташкил этилди.

ФОТОРЕПОРТАЖ: Хоразмлик касабачилар “Яшил макон” лойиҳасида
Бугун хоразмлик касаба фаоллари томонидан Урганч туманидаги “Касаба уюшмалари боғи”га 1750 туп арча ва терак экилди.

Нурафшонда барпо этилаётган Касаба уюшмалари сув спорти саройи билан танишув ҳамда қурилиш жараёнидан
фоторепортаж

