
Нуротадаги сирли булоқ — “Чашма”
Нурота тоғлари бағрида асрлар синовидан ўтиб, бугунгача ўз жозибасини сақлаб келаётган бир маскан бор — “Чашма”.











Навоий вилоятининг Нурота туманида жойлашган мазкур мажмуада табиат, тарих ва маънавият бир нуқтада уйғунлашади. Маскан марказидаги мусаффо булоқ суви йил бўйи барқарор ҳароратда оқиб, зиёратчилар ва сайёҳларни ўзига чорлайди.
Булоқдаги балиқлар эса халқ орасида муқаддас саналади. Уларга озор етказиш азалдан қораланган. Тиниқ сув, сокин муҳит ва қадимий иншоотлар “Чашма”га ўзига хос файз бағишлайди.
Мажмуа ҳудудида сақланиб қолган қадимий масжид ва тарихий ёдгорликлар Нуротанинг бой ўтмиши ҳақида сўзлайди. Бугун бу ерга нафақат зиёратчилар, балки юрт тарихи ва табиатига қизиққан сайёҳлар ҳам ташриф буюрмоқда.
“Чашма” — кечмишдан бугунгача етиб келган маънавий мерос. Унинг ҳар бир тоши, ҳар бир томчи суви ўзига хос бир ҳикояни сўзлайди.
Ishonch.uz мухбири Умид Худойқулов Нурота туманидаги “Чашма” мажмуасида бўлиб, масканнинг ўзига хос манзараларини фотосуратларга муҳрлади.

Умид Худойқулов
«Ishonch.uz» фотохизматининг махсус фотомухбири томонидан тайёрланган фоторепортажлар тўплами.
Репортаж тафсилотлари:











Бошқа фоторепортажлар

Нурафшонда барпо этилаётган Касаба уюшмалари сув спорти саройи билан танишув ҳамда қурилиш жараёнидан
фоторепортаж

Фоторепортаж: Навоийда куз манзаралари
Фоторепортаж: Навоийда куз манзаралари

Нурафшонни яёв кезганда...
Тошкент вилоятининг маъмурий маркази бўлган – Нурафшон (илгариги Тўйтепа) шаҳри кейинги йилларда бутунлай янгича қиёфа касб этди.

