
Туркиялик ёшлар Самарқанд жозибасидан ҳайратда
Туркиянинг "Türk Metal" касаба уюшмаси аъзолари фарзандларидан иборат гуруҳ Ўзбекистонга саёҳати давомида Самарқандга ташриф буюрди.









Ёш меҳмонларни Самарқанд темир йўл вокзалида вилоят касаба уюшмалари фаоллари, Турк миллий маданий маркази вакиллари ҳамда Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ректори Чидем Турк Йилмаз кутиб олди.
Меҳмонлар дастлаб Регистон майдони ва Амир Темур мақбарасини зиёрат қилиб, шаҳарнинг бой тарихи, қадимий меъморий обидалари ва миллий қадриятлари билан танишди. Самарқанднинг муҳташам обидалари туркиялик ёшларда катта таассурот қолдирди.
— Самарқандни билмаган, унинг таърифини эшитмаган инсонни Туркияда топиш мушкул. Бу қадимий шаҳар тасаввур қилганимдан ҳам минг чандон гўзал экан, — дейди Айдин Юсра. Тарихдаги қанча воқеаларга гувоҳ бўлган миноралар асрлар оша бус-бутун сақланиб турганидан ҳайратдаман. Ҳали бу диёрда танишадиган мўъжизаларимиз кўплиги қалбимга қувонч бағишлаяпти.
Самарқанд сафари туркиялик ёшлар учун нафақат саёҳат, балки Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданий меросини яқиндан кашф этиш имконига айланди.
Ishonch.uz / Фотохизмати
«Ishonch.uz» фотохизматининг махсус фотомухбири томонидан тайёрланган фоторепортажлар тўплами.
Репортаж тафсилотлари:









Бошқа фоторепортажлар

ФОТОРЕПОРТАЖ : Ғелонда бетакрор куз манзаралари
Шаҳрисабз туман ҳокимлиги Ғелон қишлоғида ОАВ вакиллари учун фототур ташкил этилди.

ФОТОРЕПОРТАЖ: Хоразмлик касабачилар “Яшил макон” лойиҳасида
Бугун хоразмлик касаба фаоллари томонидан Урганч туманидаги “Касаба уюшмалари боғи”га 1750 туп арча ва терак экилди.

Нурафшонда барпо этилаётган Касаба уюшмалари сув спорти саройи билан танишув ҳамда қурилиш жараёнидан
фоторепортаж

