Қурилиш келажаги: моҳир ғишт терувчилар мусобақаси ўтказилди
Бугун ажойиб танлов-мусобақанинг гувоҳи бўлдим. Қандай дейсизми?
Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши қурилиш йўналишида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” кўрик танловини ўтказди. Унда Республикамиздан келган 28 нафар қурилиш, архитектура йўналишида таҳсил олаётган, меҳнат қилаётган ёшлар иштирок этди. Мақсад иқтидорли ёш мутахассисларни рағбатлантириш, уларнинг касбга қизиқишини янада ошириш.
Мусобақада иштирокчилар дастлаб назарий билимларини синовдан ўтказиб тест ечишди. Кейин амалий топшириқ бажаришди. Унда бир гуруҳ ёшлар брусчатка теришган бўлса, яна бир гуруҳи ғишт теришди.
Якунда ўз ишининг энг моҳир усталари аниқланди. Уларга транспорт, йўл ва капитал қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Бизга манзур бўлгани, касб эгалари учун қизиқарли ва ўз ишига муҳаббатини оширадиган мусобақа ташкил этилгани бўлди. Ёшлар билан суҳбатлашганимизда улар катта қизиқиш билан келганини, шу каби танловлар уларни ўз устида кўпроқ ишлашга ундашини таъкидлашди.
Зебо Намозова,
Қувонч Тўраев,
Ishonch.uz
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0