Қадимий мозор ўрнида уй кўтармоқчи бўлган фуқаро маҳкамага тортиладиган бўлди
Прокуратура органи ҳамда Маданий мерос агентлиги ходимлари ўтказган назорат тадбирида Янги Наманган туманида жойлашган “Бўзчи мозор” археология ёдгорлигининг 0,17 га ер майдонига зарар етказган фуқаро аниқланди.
Гап шундаки, фуқаро А.Қ. уй-жой қуриш мақсадида ушбу археологик ёдгорликнинг XVI-XVII асрларга оид қабрларини бузиб юборган ва ўз хатти-ҳаракатлари билан қадимий объектга жуда кўп миқдорда, яъни 6,9 млрд. сўм зарар етказган.
Маълум қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, қонунчиликда мазкур турдаги жиноий қилмишлар учун айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0