Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 720.00-7.96

  • EUR

    13 827.9146.07

  • RUB

    140.040.58

+16C

+16C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+16c

  • Hozir

    +16 C

  • 07:00

    +17 C

  • 08:00

    +19 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 17-May

+16C

  • Hozir

    +16 C

  • 07:00

    +17 C

  • 08:00

    +19 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +24 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +26 C

  • 14:00

    +27 C

  • 15:00

    +28 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +25 C

  • 21:00

    +24 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Juma, 17

    +16 +20

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +16 +20

  • Dushanba, 20

    +14 +20

  • Seshanba, 21

    +15 +20

  • Chorshanba, 22

    +15 +20

  • Payshanba, 23

    +16 +20

  • Juma, 24

    +16 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Бахтли”нинг нолимас одамлари

Жиззах вилоятининг энг олис ҳудудида жойлашган бу қишлоқнинг номини “Бахтли” деб номлаш таклифи кимдан чиққанлигини билмадигу аммо бу ерда ҳақиқатдан ҳам бахтли одамлар яшашларига ишондик. Жанубий Қизилқумни ўзлаштиришнинг сўнгги даврида – ўтган асрнинг 70-йилларида барпо этилган. Вилоят марказидан 100 километрча, Арнасой тумани марказидан 40 километр олисдаги қишлоқдаги биз суҳбатлашган кишилардан бирортаси ҳаётларидан нолимади.
Жамият
466 16:18 | 27.02.2024 16:18


Қишлоққа боришда дастлаб учрашган суҳбатдошларимиз эшак аравада ўтин териш учун кетаётган бир гала болалар бўлишди. Улар саволларимизга болаларча соддалик, хурсандлик билан жавоб беришди.


– Дарсдан сўнг ҳар куни ўтин тайёрлашга келамиз, – дейди улар. – Қишлоқда газ йўқ. Асосий ўтин –дарахтларнинг қуриган шохлари. Бу ҳам кам, аммо топса бўлади. Зовур четларида селда оқиб келган дарахтлар бор.


Уларнинг айтишича, ўтин териш улар учун дарсдан кейин вақтни кўнгилли ўтказишлари учун энг яхши кўрган машғулот экан. Қолаверса, ўтин теришга гуруҳ бўлиб келишларидан ҳам мақсад – биргаликда ўйнаш. Кенг далада маза қилиб ўйнаб қайтаётган қувноқ болаларнинг хурсандиги билан бошланган суҳбат балиқчилар билан давом этди.


Бахтли маҳалласи аҳолиси ҳам Арнасой туманидаги кўпчилик қишлоқлардагилар каби универсал касб эгалари. Яъни, улар тўғри келган ишнинг бошини тутиб кетаверади Ҳаётидан, турмушларидан бу мамнунлик кайфиятини қишлоқдаги энг оммавий касб эгалари бўлган балиқчиларда кўрдик.



– Қишлоғимизда кўпчилик балиқчилик билан шуғулланади, – дейди ўзини Миродил деб таништирган қишлоқнинг яна бир вакили. – Йигирма йилдан буён балиқчилик қиламан. Илгари балиқчи фермерлар бор эди. Ҳозир фирмада ишлаймиз. Тутган балиғимизга фирма ҳақ тўлайди. Бир кун кўп, бир кун оз, шукр, рўзғор ўтиб турибди.


– Демак, касбингиздан мамнунсиз, болаларингиз-чи, уларнинг ҳам балиқчи бўлишларини ҳоҳлайсизми, шу касб бўйича ўқитасизми?


– Уч нафар фарзандим бор. Бироқ болаларим балиқчи бўлишни исташмайди, мен ҳам уларнинг бошқа касбни танлашлари тарафдориман. Уларни ўқитмоқчиман. Улар бизга қараганда бахтлироқ бўлишади, – дейди Улуғбек Рўзиев.


Балиқчилар сал лофчи бўлишлари ҳақида латифалар бор. Биз суҳбатлашган балиқчилар ҳам “саксон килолик зоғора балиқ тутгани” ҳақида мароқ билан гапиришди. Аммо қачон тутгани аниқ эслай олишмайди.


Арнасойда 80 килолик балиқлар тутилмай қўйганига анча бўлган. Юртимизнинг энг ноёб табиий сув ҳавзаларидан бири бўлган Айдар-Арнасой кўллари тизимининг бугунги ҳолати анча оғир. Сенатнинг 2022 йилнинг декабридаги йиғилишида кўллар тизимидаги экологик ҳолат ёмонлашгани, сув сатҳининг пасайиши ва таркибининг шўрланиши натижасида қирғоқлари айрим жойларда 15−50 м га чекиниб, 15−20 см гача туз қатлами ҳосил бўлгани, сувнинг шўрланиш даражаси кескин ошганини маълум қилинган эди.



Республика ҳукумати кўлдаги вазиятни ўнглаш учун кўлдан фойдаланиш ва бошқариш тизимини яхшилаш бўйича деярли ҳар йили қарор қабул қилаётир. Ҳукумат қарори билан дастлаб кўл юзаси ижарачи балиқчиларга, сўнг фермерларга, орада кичик корхоналарга, фирмаларга берилди. Назорат қилиш экология ташкилотидан прокуратурага ўтказилди. Ҳозир балиқ овлаш билан МЧЖ шуғулланяпти.


Кўрилган чораларга қарамай сув ҳавзасининг экологик аҳволи йил сайин ёмонлашаётир. Ўтган йили ҳукумат Айдар-Арнасой кўллар тизимидан фойдаланишни тубдан яхшилаш бўйича йўл харитасини тасдиқлади. Кўллардаги экологик вазият мониторингини ўтказиш, уларга ташланаётган коллектор-дренаж сувлар сифатини ўрганиш, қирғоқларда ўрмонзорлар барпо этиш белгиланди.


Биз суҳбатлашган арнасойлик балиқчилар кўл хўжалиги бошқарувида бўлаётган ўзгаришлар ҳақида кўп нарса билишмайди. Бироқ улар кўлда кечаётган ўзгаришларни, ҳосилдорлик камайиб бораётганини яхши англайди. Шундай бўлсада, касбларидан ҳаётларидан нолишмайди. Эртага бугунгидан каттароқ, кўпроқ балиқ тутишни ният қилиб, келажакка умид билан қарашади. Уларнинг бахти ҳам яхши ниятда эканликларидир.



Қишлоқдан қайта туриб ястаниб ётган кенгликларда юрган тўда-тўда уюрларга кўзимиз тушди.Улар қишлоқ одамлари сингари кенгликлар бағрида эркин юрибди.


Бахтлидан қайтар эканмиз қишлоқнинг шундай номланиш сабабини англагандик эдик. Бахтлида нолишни билмайган одамлар яшайди. Шунинг учун бу қишлоқ БАХТЛИ деб номлангандир балки.


Муқимбой ИСМОИЛОВ,
Ishonch.zu


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1305 16:57 | 05.08.2023