Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 710.9511.1

  • EUR

    13 718.9324.68

  • RUB

    139.060.04

+28C

+28C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+28c

  • Hozir

    +28 C

  • 12:00

    +30 C

  • 13:00

    +31 C

  • 14:00

    +32 C

  • 15:00

    +32 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +30 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +25 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +23 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 15-May

+28C

  • Hozir

    +28 C

  • 12:00

    +30 C

  • 13:00

    +31 C

  • 14:00

    +32 C

  • 15:00

    +32 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +30 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +25 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +23 C

  • Chorshanba, 15

    +28 +20

  • Payshanba, 16

    +26 +20

  • Juma, 17

    +29 +20

  • Shanba, 18

    +21 +20

  • Yakshanba, 19

    +15 +20

  • Dushanba, 20

    +18 +20

  • Seshanba, 21

    +15 +20

  • Chorshanba, 22

    +22 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Даҳога айланган ташландиқ гўдак

Даҳонинг болалик орзулари ғайритабиий кечган эди: Бола ақлини танир экан, келажакда кўп пул топиб, туққан онасини излаб топишни хаёл қиларди. Шундай ҳам бўлди: Тез орада у дунё таниган миллионерга айланди-ю, онасини топиш учун махсус детективни ёллади. Натижада, нафақат онасини топди, балки Мона Сипсон исмли синглиси ҳам борлигини билиб олди.
Ўзгача ракурс
630 10:51 | 02.03.2024 10:51

Буюклар ёшлиги


Бу бола 1955 йилда Калифорнияда кичик бир шаҳарчада дунёга келган. У Суриялик Абдулфаттоҳ Жандали ва Жоан Шибле исмли талабаларнинг фарзанди бўлиб, гўдак туғилганда ёшлар ҳали оила қурмаганди. Улар никоҳсиз туғилган фарзандини яхши бир оилага беришга қарор қилди. Бироқ, болани боқиб олмоқчи бўлган оилага қизалоқ кераклиги учун улар ҳам гўдакдан воз кечди. Ниҳоят қаҳрамонимиз яна бир бошқа хонадонга жўнатилди. Бу ерда унга исм қўйилди. Бола меҳр қуршовида улғайди ва асраб олган ота-онасини жуда ҳам яхши кўрди. Асранди болакай 13 ёшлигидаёқ нимани исташини тушуниб етди. Ўқувчилик йилларида мактабдаги расмиятчиликларни, мажбуриятларни жини суймаганига қарамай, устозлари уни ўта тиришқоқ ўқувчи, деб билди. Мактабда тўртинчи синф имтиҳонидан ўтиб, олтинчи синфга «сакради». Кичик даҳо техникага қизиқарди. Эркин фикрларди. Мактабдан ташқари ахборот технологиялари соҳасидаги энг йирик компаниялардан бири – Hewlett-Packardнинг илмий тўгарагига қатнарди. Айнан ўша курсда у илк бор компьютер билан яқиндан танишди. Мактабни битириб, қиммат коллежга ўқишга киргани билан, 6 ой ўтгач коллежни ташлаб кетди. Чунки у бу даргоҳда ўқишда давом этса, олий маълумоти бўлмаган, одмигина яшаган ота-онасининг тежаб-тергаб йиққан барча маблағи таҳсил пулини тўлашга кетишини яхши биларди. Қолаверса, коллеж уни қизиқтирмаганди ҳам. "Мен фақат ўзимни қизиқтирган нарсалар билан шуғулланишим керак", дерди у.


Машаққатлар
Коллежни ташлагач, унинг аҳволи унчалик яхшимасди. Ётоқхонада хонаси бўлмаганидан жўраларининг хоналарида полда ётиб юрарди, егуликка пул топиш учун кола шишаларини йиғиб, 5 центдан топширарди, жилла қурса, ҳафтада бир марта тўйиб овқатланиш мақсадида якшанба кунлари кечқурун шаҳарнинг у четидан бу четигача етти мил йўл босиб, кришнавийлар ибодатхонасига борарди. Бу унга ёқарди... “Мен ўта қизиқувчанлигим ва ички сезгим туфайли бошимдан ўтказган кўп қийинчиликлар кейинчалик жуда фойдали бўлиб чиқди”, — деган эди у.


Йигитча 1976 йил 1 апрелда, 21 ёшида Apple компаниясига асос солади, бу тарихий воқеа оддий гаражда содир бўлади. У дўсти билан шахсий компьютер яратиш ғоясини ўйлаб топиб, лойиҳани молиялаштириш учун баъзи буюмларини сотганди. Компаниянинг биринчи маҳсулоти Apple I – электрон ёзув машинкаси шундай дунёга келди... Шундан кейин унинг бизнеси ривожланиб кетди. У IBM каби гигант компания билан рақобатлаша бошлади. Apple III, Apple Lisa ва Macintosh пайдо бўлади. 1978 йилда унинг бойлиги бир миллион долларга баҳоланган бўлса, икки йилдан сўнг у 250 миллион долларга етади.


Орзулар рўёби


Даҳонинг болалик орзулари ғайритабиий кечган эди: Бола ақлини танир экан, келажакда кўп пул топиб, туққан онасини излаб топишни хаёл қиларди. Шундай ҳам бўлди: Тез орада у дунё таниган миллионерга айланди-ю, онасини топиш учун махсус детективни ёллади. Натижада, нафақат онасини топди, балки Мона Сипсон исмли синглиси ҳам борлигини билиб олди.


“Баъзан ҳаёт бошга тўқмоқ билан уради. Ноумид бўлманг. Мен аминманки, ягона суянчим ўз ишимга муҳаббатим бўлган. Нимани яхши кўрсанг шуни излашинг керак. Муҳими хаёлга ошно бўл, хатодан қўрқма” дерди у. Йигитчанинг ана шу тушунчаси кейинчалик техника асрини қалқитиб юборувчи ўзгаришлар қилишига сабаб бўлди. 25 ёшидаёқ миллионерга айланган, ҳаётлик давридаёқ машҳурликнинг энг юқори чўққисини забт этган, бир умр фақат ўзи қизиққан ишлар билан шуғуланган бу даҳо Стив эди, Стив Жобс эди..!


Мафтуна Каримова


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

Усмонхон

13:51 | 02.03.2024

Унинг ягона хатоси ўз Эгасини (Яратганни) танимагани. Бола тақдири она қорнидаги 4 ойлигидан ёзилишини эътиборга олганда, уни ота-онасини Аллоҳдан узоқлиги ва никоҳсиз туғилиши Стив Жобснинг тақдирига роса тўғри келади. Савол туғилади: Агар у иймонда бўлгандачи,...??? Энди мангу ва абадият дунёси нима бўлади...? Жуда қизиқарли мақола(!), ёшлар учун "мен адабни, беадабдан ўргандим"-замирида!

Mақолага баҳо беринг
5/5

1

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс