Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 727.9617.01

  • EUR

    13 781.8462.91

  • RUB

    139.460.4

+32C

+32C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+32c

  • Hozir

    +32 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +30 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +25 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +23 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Chorshanba, 15-May

+32C

  • Hozir

    +32 C

  • 16:00

    +32 C

  • 17:00

    +31 C

  • 18:00

    +30 C

  • 19:00

    +28 C

  • 20:00

    +26 C

  • 21:00

    +25 C

  • 22:00

    +24 C

  • 23:00

    +23 C

  • Chorshanba, 15

    +32 +20

  • Payshanba, 16

    +30 +20

  • Juma, 17

    +23 +20

  • Shanba, 18

    +21 +20

  • Yakshanba, 19

    +14 +20

  • Dushanba, 20

    +22 +20

  • Seshanba, 21

    +17 +20

  • Chorshanba, 22

    +25 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Дунёни ларзага солган қотиллик: Салтанатнинг ўлими ўзбекистонликлар  учун сабоқ бўла оладими?

Бизнинг жамиятимизга ҳам бу каби қилмишлар бегона эмас. Надоматлар бўлсин-ки, биз ижтимоий тармоқларда кунда-кунора кимдир хотинининг қотилига айлангани, яна кимнингдир зуғуми туфайли бир навниҳол келинчак ўз жонига қасд қилгани, яна қайсидир аёл эса, 2-3 нафар фарзанди билан канал ёки юқори қаватдан сакраб нобуд бўлган ҳолатларини ўқишга деярли “ўрганиб” қолдик...
Жамият
358 15:26 | 28.04.2024 15:26

Барчага маълум, жорий йилнинг 27 март кунидан буён Жиноят ишлари бўйича Остона туманлараро судида Қозоғистоннинг собиқ Молия вазири Қувондиқ Бишимбоев иши кўриб чиқилмоқда. Таъкидланганидек, Бишимбоев рафиқасини шафқатсизларча калтаклаб ўлдирганликда айбланмоқда.


Ушбу суд жараёни мана бир ойдирки, ижтимоий тармоқларда очиқ, тўғридан-тўғри намойиш этилмоқда. Ҳар бир жараённи кузатиб турган бутун дунё аҳли, айниқса, хотин-қизлар оёққа турган. Марҳума Салтанат Нукеновани ёқлаб, унинг ҳолига тушмаслик, ҳар бир аёл ўзини ҳимоя қилиши кераклиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳимояни кучайтириши шартлиги бўйича кўчаларда митинглар ҳам ўтказилмоқда. Вақт давомида омма Нукенованинг қандай оилада тарбия топгани, ўзининг шахс сифатида жамиятда тутган ўрни, танлаган турмуш ўртоғи туфайли ўта оғир вазиятга тушиб қолганини инкор этиб бўлмас далиллар билан билиб оляпти.


Суд жараёнида кўрсатилаётган, жуфтликнинг чигал муносабатлари ва марҳуманинг ҳаётлик чоғидаги видеотасвирлар оммага жуда оғриқли таъсир қилмоқда. Ҳар бир тасвир остидаги изоҳларни ўқир экансиз, жамиятнинг ожиз қатлами ҳисобланган - хотин-қизларни қийнаш, уларга шикаст етказиш, ҳаётдан маҳрум қилишга ҳеч кимсанинг ҳаққи йўқлиги ҳис-ҳаяжон билан ифода этилган фикрларга тўлиб кетганига гувоҳ бўласиз.Айни пайтда дунё аҳли Салтанат Нукенованинг қотилига бир умрлик қамоқ жазосини сўрамоқда.


Мана шундай оғир қилмишларга оид суд жараёнлари албатта очиқ тарзда, ижтимоий тармоқларда кенг намойиш қилган ҳолда олиб борилиши мақсадга мувофиқлиги айни пайтда кенг омманинг талабига айланди.


Бизнинг жамиятимизга ҳам бу каби қилмишлар бегона эмас. Надоматлар бўлсин-ки, биз ижтимоий тармоқларда кунда-кунора кимдир хотинининг қотилига айлангани, яна кимнингдир зуғуми туфайли бир навниҳол келинчак ўз жонига қасд қилгани, яна қайсидир аёл эса, 2-3 нафар фарзанди билан канал ёки юқори қаватдан сакраб нобуд бўлган ҳолатларини ўқишга деярли “ўрганиб” қолдик...


Ўтган йили Фарғонада бир ойлик келинчак эрининг зуғумига чидолмай ўзини осди. Қуйи Чирчиқ туманида ёш аёлэри томонидан аввал боғча болалари кўз олдида калтакланди, сўнгра ўз фарзандлари кўз ўнгида шафқатсизларча пичоқлаб ўлдирилди. Жорий йилнинг март ойи охирларида эса, бекободлик 28 ёшли келин 5-қаватдан сакраб вафот этди. “Ўзи сакради” дейилаётган бекободлик келинга ҳаётлик чоғидаИчки ишлар бўлими томонидан нақ 3 марта ҳимоя ордери берилган эди. Аммо шунга қарамай у аянчли тарзда вафот этди. Унга ҳимоя ордери бекорга берилмагандир ахир? Марҳуманинг яқинлари унинг ўлимидан олдин қаттиқ калтакланганлигини айтишган. Хуллас, воқеалар жуда чигал.


Шу пайтгача содир этилган ёки энди рўй бериш остонасида турган бундай нохушликларнинг адоғи йўқдек...


Жамиятимизда ҳаётдан маҳрум қилиш ёки ўз жонига қасд қилиш даражасига олиб борган садист кимсаларнинг қилмиши бўйича бўлиб ўтган ёки ўтказилаётган суд мажлислари нимага ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри трансляция қилинмайди?“Қонун нормаларига зид” дея судларни ёпиқ ҳолда ўтказиш, жиноятчининг неча йилга “кесилгани”, негадир ҳеч қанча вақт ўтмасдан, унинг ҳулқи яхши томонга ўзгаргани-ю, “зона”дан вақтидан эртароқ қайтиб келишига халқ ҳам ўрганиб қолгандек...


Бу нарса жамиятимизда аёл кишига нисабатан қўпол муносабатлар, калтаклашлар, хўрлашлар ва алал оқибат кимнингдир бу ҳаёт билан видолашиши саҳналарининг давом этаверишига замин яратмаяптими?


Холида Эгамбердиева,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1302 16:57 | 05.08.2023