Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 727.9617.01

  • EUR

    13 781.8462.91

  • RUB

    139.460.4

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 16-May

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • Payshanba, 16

    +21 +20

  • Juma, 17

    +20 +20

  • Shanba, 18

    +18 +20

  • Yakshanba, 19

    +14 +20

  • Dushanba, 20

    +17 +20

  • Seshanba, 21

    +14 +20

  • Chorshanba, 22

    +15 +20

  • Payshanba, 23

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Фолькленд ороллари: Атлантика қаъридаги “музлаган” можаро

42 йил аввал олис Атлантика уммони жанубида чинакамига уруш юз берди: бу шунчаки кичик тўқнашув ёки ҳарбий амалиёт эмасди. Дунёнинг қудратли давлатларидан бири бўлган Буюк Британия Жанубий Американинг етакчи мамлакатиларидан саналган Аргентинанинг Фолькленд оролларини эгаллаб олишига қарши уруш очди.
Ўзгача ракурс
336 15:57 | 13.03.2024 15:57

Маълумотларга кўра, 1982 йилнинг 2 апрелидан 14 июнига қадар давом этган мазкур урушда мингга яқин киши ҳалок бўлган, улардан 649 нафарини аргентиналик, 255 нафарини эса британиялик ҳарбийлар ташкил этади. Шунингдек, орол аҳолисидан ҳам уч киши тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлганди.



Британиянинг денгизорти ҳудуди


Денгизорти ҳудуд сифатида кўриладиган Фолькленд ороллари майдони 12 минг кв.кмдан ошиқроқни ташкил этади. Аҳолиси 3 минг кишидан зиёд. Ушбу ҳудуд икки йирик ороллар гуруҳи (Шарқ ва Ғарб)дан ташкил топган. Аҳолининг мутлақ кўпчилик қисми шарқий ҳудудда истиқомат қилади.


Ороллар иқтисодиёти дастлаб кит овига ва кемаларга техник хизмат кўрсатишга, кейин эса (1870-йиллардан 1980-йилларга қадар) бутунлай қўйчивонликка асосланган эди. Бугунги кунда архипелаг иқтисодиёти асосан чорвачилик, саноат, балиқчилик, балиқни қайта ишлаш, туризм ва қишлоқ хўжалигига боғлиқ. Ороллар ҳудудининг 80 дан ортиғини бўлиқ яйловлар эгаллайди. Ҳукуматнинг статистик маълумотларига кўра, Фолькленд архипелагида 500 мингга яқин қўй бор (3 минг аҳолига 500 минг қўй!). Фолькленд ороллари асосан Буюк Британияга кетадиган юқори сифатли жун экспортчиси ҳисобланади. Шарқий оролда қассобхоналар ҳам бор.


Мисол учун, 2019 йилда экспорт ҳажми 306 миллион долларни ташкил этди (асосан, музлатилган моллюскалар ва жун), Испания асосий харидор бўлди (умумий ҳажмнинг 77,9 фоизигача), импорт ҳажми - 96,8 миллион доллар (асосан, турли хил тайёр маҳсулотлар, ёқилғи ва истеъмол товарлари). Асосий етказиб берувчилар Буюк Британия ва Нидерландия саналади. БМТ маълумотларида эса ороллар “ўз-ўзини бошқармайдиган Буюк Британия ҳукми остидаги ҳудуд” сифатида тавсиф этилади.





Эски можаро


Қизиғи, аргентиналиклар ва инглизлар талашган ҳудудни илк бор португалиялик киши кашф этган. Ороллар 1520 йилда Фердинанд Магеллан экспедицияси пайтида Испания қироллиги хизматида “Сан-Антонио” кемасини бошқарган португал сайёҳи Эстебан Гомес томонидан кашф этилган. Гомес Магеллан бўғозида экспедицияни тарк этди ва 1521 йил 6 майда Гвинея йўли орқали Испанияга қайтиб келди. Қайтиб келгач, Гомес кейинчалик “Исла-де-Сансон-и-де-лос-Патос” деб номланадиган баъзи оролларни топди. Инглизлар эса оролларни ўзлари кашф этганини даъво қиладилар.


1763-1765 йилларда оролларни француз денгизчиси Луи Антуан де Бугенвил ўрганган. 1764 йилда у Шарқий Фолькленд оролида Порт-Сент-Луи (1828 йилдан - Порт-Луи) деб номланган биринчи аҳоли пунктига асос солди. 1765 йил январда инглиз капитани Жон Байрон оролларда французлар борлигидан бехабар ҳолда, архипелагнинг ғарбий учидаги Сандерс оролини ўрганиб чиқди ва унинг Буюк Британияга қўшилиши ҳақида эълон қилди.


Ўз навбатида орол учун курашга Испания қўшилди. Испанлар фрацузлар эгаллаган ҳудудларни улардан тинч йўл билан олдилар ва ҳатто губернатор ҳам белгиладилар. Оқибатда Испания ва Англия уруш ёқасига келиб қолди. Бироқ икки аср аввалги куч-қудрати қолмаган Испания ён беришга мажбур бўлди ва ороллар Британия ҳудуди дея эълон қилинди.


Бироқ АҚШнинг мустақиллик учун кураши ва Британиянинг бу масала билан овора бўлиб қолиши оқибатида ороллар қаровсиз қолди. 1816 йилда мустақил бўлган ва Фолькленддан бор-йўғи беш юз километр узоқликдаги Аргентина ҳудудга даъво қила бошлади. Аммо бу даъво қоғозда эди, ороллар бу вақтда кимсасиз қолди.


1834 йилгача Фолькленд ороллари ўзини-ўзи бошқариш ҳуқуқига эга эди. Ва фақат 1834 йил 10 январда инглиз денгиз лейтенанти Генри Смит Порт-Луис устидан британ байроғини кўтарди. Шу билан бирга, губернаторлар фақат 1842 йилда тайинлана бошладилар. Кейинчалик, Британия қироллик флоти Фолькленддаги Стэнли манзилгоҳида ҳарбий база қурди ва ороллар Жанубий Атлантика учун стратегик муҳим нуқтага айланди.


Эътиборли томони, Биринчи жаҳон урушида ороллар яқинида немис ва инглиз кучлари ўртасида кучли тўқнашувлар бўлиб ўтган. Немислар вице-адмирали фон Шлее Фолькленд оролларига зарба беришга қарор қилади. Аммо омадсизликка учраб, қочишга мажбур бўлади, немислар эскадрасига жиддий талофат етади.


Иккинчи жаҳон урушида Фолькленд оролларидан инглиз кемаларини таъмирлайдиган нуқта сифатида фойдаланилган.



2,5 ойлик уруш


Ороллар тарихидаги энг қонли давр 1982 йилга тўғри келди. Кутилмаганда Аргентина кучлари оролларда ҳарбий амалиёт бошлади. Британиянинг ҳудуддаги ҳарбий контингенти оз ва заиф эди. Натижада дастлаб аргентиналиклар муваффақиятга эришиб, катта ҳудудларни эгаллаб олди.


Бироқ уларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. “Темир хоним” – Маргарет Тэтчер бошчилигидаги ҳукумат қаттиқ чоралар кўра бошлади. Аргентина ҳужумига қарши йирик флот ва катта десант кучлари сафарбар этилди.


Май ойида Аргентинанинг йирик кемаси “Генерал Бельграно” чўктириб юборилди. Унга қўшилиб 323 аскар ҳам қурбон бўлди. Бу Аргентинанинг урушдаги йўқотишларининг ярми эди.


Инглизларнинг босимига қарши тура олмаган жанубий америкаликлар мағлубиятга учрадилар, нақ 11 минг аскар асирга ҳам тушди. Ҳатто уларнинг бир қисми Аргентина ҳукуматининг кескин чораларига қарши гаров сифатида маълум муддат оролларда ушлаб қолинди. 14 июн Фолькленд ороллари озод этилган кун сифатида нишонлана бошланди.



Музлатилган можаро


Эътиборли жиҳати, муаммо ҳануз ҳал этилганича йўқ. Тўғри, ороллар расман Буюк Британия ҳукми остида яшамоқда, аммо Аргентина нафақат ҳудуддан воз кечмаяпти, ҳатто 2024 йил январда бу масала қайта кўтарилди.


Жумладан, Аргентина ташқи ишлар вазирлиги Мальвин ороллари (бу атама аргентиналиклар томонидан қўлланилади, жаҳонда британча Фолькленд ороллари атамаси машҳурроқ) бўйича келишмовчиликни имкон қадар тезроқ тинч йўл билан ҳал қилиш мақсадида Буюк Британия билан музокараларни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.





Департамент Фолькленд оролларини 1833 йилдан бери Британия томонидан ноқонуний равишда босиб олинган деб ҳисоблашини таъкидлади ва Аргентинанинг барча ҳукуматлари ушбу ҳудуд устидан ўз суверенитетини талаб қилишда давом этишини эслатди. Буэнос-Айреснинг позицияси БМТ Бош Ассамблеясининг махсус қўмитаси, Америка Давлатлари Ташкилоти ва бошқа нуфузли партиялар томонидан қўллаб-қувватланди.


Мамлакатнинг янги сайланган президенти Хавьер Миллей оролларни қайтаришнинг гонгконгчайўлини таклиф этди. Милей ҳудудлар можаросини ҳарбий йўл билан ҳал этишни истисно қилди ва 1982 йилги мағлубиятни ёдга олган.


Аммо Буюк Британия буларнинг барини инкор этади ва бу мавзу бўйича муҳокама қилинадиган масаланинг ўзи йўқ, деб ҳисоблайди. 2013 йилда оролнинг тақдири бўйича ўтказилган референдумда 98 фоиз аҳоли Британия таркибида қолишга овоз берди. Шундай қилиб, “Фолькленд можароси” ҳали-ҳануз ўзининг тугал ечимини кутиб ётир.


Аброр Зоҳидов



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс