Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 727.9617.01

  • EUR

    13 781.8462.91

  • RUB

    139.460.4

+21C

+21C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+21c

  • Hozir

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 16-May

+21C

  • Hozir

    +21 C

  • Payshanba, 16

    +21 +20

  • Juma, 17

    +20 +20

  • Shanba, 18

    +18 +20

  • Yakshanba, 19

    +14 +20

  • Dushanba, 20

    +17 +20

  • Seshanba, 21

    +14 +20

  • Chorshanba, 22

    +15 +20

  • Payshanba, 23

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Хакерлик отаси – қилмиши қаҳрамонлик деб баҳоланган Кевин Миткин

Бугун хакерлик жиноятлари ҳар доимгидан кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Кредит карточкаларидан пул ўғирлаш, веб-сайтларга ноқонуний кириш, паролларни бузиш – буларнинг ҳаммаси устаси фаранг бузғунчиларнинг иши.
Ўзгача ракурс
307 22:30 | 16.03.2024 22:30

Мақолада илм-фан юзага келтирган энг глобал муаммолардан бири бўлган хакерлик ва унинг асосчиси Кевин Митник фаолиятига назар ташлаймиз.


Дунёга донғи кетган илк хакер Кевин Митникнинг ғайриоддий ҳаёти ҳақида бугунгача фильмлар суратга олиниб, турли китоблар чоп этилган. Ғарбда кўпчилик унинг ўз касбидан инсонларга зиён етказиш мақсадида фойдаланмагани ҳақида гапиради. Аммо, бизнингча, бузғунчилик ҳарчанд қаҳрамонлик либосига ўралмасин, унинг моҳияти ўзгариб қолмайди.


Кевин масофадан туриб, бегона компьютерга кирганлиги учун қамалган дунёдаги биринчи хакер. Жами 23 та банд билан хакерлик ҳужуми айбловига розилик билдирган бу шахс 1963 йилда АҚШда туғилган. 5 ёшида унинг отаси оиласини ташлаб кетган. Эҳтимол, шу сабаб у таржимаи ҳолида онаси доимий ишлашга мажбур бўлгани, уйда кўпинча ёлғиз қолиб, аксарият вақтини виртуал дунёда ўтказгани ҳақида гапирган.



Болалик ва фириб...


Кевин илк фирибгарликни болалигидаёқ амалга оширади: у автобусда юришни яхши кўрар, бироқ чипта учун пули йўқ эди. Шунда болакай муддати ўтган саёҳат картасини топиб, амал қилиш муддатини қалбакилаштириб олади.


16 ёшида эса у телефонлар тармоғини бошқара олар ва қўнғироқларни бепул амалга оширишни биларди. Аммо бу «ҳунар»идан тез орада зериккан ўсмир ўзини чалғитиш учун мактабнинг компьютер синфида узоқ вақт ўтириб, қўлланмалар ва компьютер тармоқларини ўрганди. Шундан кейин кўп ўтмай, ўзининг биринчи жиддий хакерлигини мактабнинг маҳаллий тармоғида амалга оширди. Бир вақтнинг ўзида унда баҳоларини мактабнинг электрон базасидан тўғрилаш имкони туғилишига қарамай, Кевин бу ишни қилмади. Сабаби, уни фақат хакерлик жараёни қизиқтирган, натижа эса иккинчи даражали эди.



Қамоқ ва таълим


Кевин Лос-Анжелес Пирс коллежида ва Жанубий Калифорния университетида ўқиган бўлса-да, компьютерга оид билимларини мустақил, ўз устида тинимсиз ишлаш натижасида эгаллаган.


Кевин Митник илк бор 1979 йил ўн олти ёшида қонунни бузадиган жиддий ҳаракатга қўл уради. Ўшанда Digital Equipment Corporation компьютер тармоғига рухсатсиз киради. Йирик телефон компанияси тармоғига кириш орқали катта ҳажмдаги маълумотларни қўлга киритади. Кўп ўтмай, бу иши учун қўлга олинади ва уч ойга вояга этмаганлар ахлоқ тузатиш муассасасига бир йил синов муддатига ҳукм қилинди.


Бироқ, ҳатто қамоқхонада ҳам у вақтни беҳуда ўтказмади. Кутубхонада ахборот хавфсизлигига оид бир қанча қўлланмаларни ўрганиб чиқди.


Озодликка чиққанида, у энг яхши мутахассисни жамлаган телефон тармоқлари ҳақида барча билимларга эга эди. Митник рўйхатдан ўтмаган телефон рақамларини яратиш, бошқа бировнинг рақамидан қўнғироқ қилиш, суҳбатларни тинглаш ва ўчиришга қодир бўлган устаси фарангга айланди.





«Садоқат»


Аммо, унинг омадли лаҳзалари узоққа чўзилмади. 1987 йил Митникнинг яқин дўсти ва ҳамкасби Кевинни тутиб берди. Икки дўст унгача қарийб бир йил компьютер компанияларидан бирига тунги ҳужумларни амалга ошириб, янги дастурий таъминот лойиҳасини нусхалашга ҳаракат қилишганди. Ўша пайтда компьютерсиз телефон орқали интернетга кириш имкони йўқлигига қарамай, суд Кевинга телефондан фойдаланишни ҳам тақиқлайди. Хакер устидан суд иши кўрилаётганда полициянинг компьютер жиноятлари бўйича бўлими бошлиғи Митникнинг хусусиятлари оддий хакерлардан кўра, бир неча баравар юқори эканлигини таъкидлайди.


Митник 1990 йилда шартли равишда озод қилинганда, унга компьютерга тегиши тақиқланди. Бироқ, кўп ўтмай, Митник яна эски ишини амалга оширди: у бузғунчилик қилиб, полиция назоратчисининг рақамини блоклади, Кевиннинг жиноят ишини кўрган судьянинг кредит ҳисоби бутунлай ишдан чиқди. Шунингдек, унинг ҳибсга олиниши ва ҳукм чиқарилиши ҳақидаги барча ҳужжатлар суднинг асосий компьютеридан ғойиб бўлган.


"Моторола" компаниясининг ўша йиллардани мобиль алоқани бошқариш имконини берувчи дастурларини ўғирлаган. Кейинчалик, бошқа компания дастурларининг заиф томонларини кузатиш имконини берадиган компьютер лойиҳаси ҳам ўғирланган. ФҚБ нуқтаи назаридан буларнинг барчаси Митникнинг иши эди. Шундай қилиб, Митник яна ҳибсга олинади.


Маълум бўлишича, у бир нечта шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан сохта ном остига яширинган. Айримлар уни ноқонуний равишда судланганини таъкидлашган, чунки унинг барча бузғунчиликлари шунчаки қизиқиш учун амалга оширилган, деган фикрлар бор.



Полиция билан ҳамкорлик


Иккинчи марта қамалиб чиққач, Митник хакерлик фаолиятига қайтмади. 2010 йилда компьютер тизимларини ҳимоя қилиш устида ишлаб, тармоқ хавфсизлиги бўйича “Defensive Thinking Inc” компаниясининг асосчисига айланди.


Қизиғи, кейинроқ Митник полицияга ёрдам бера бошлади. Ўшанда Мичигандаги кичик шаҳарчада «телефон террорчиси» пайдо бўлгани ҳақида хабарлар аҳолини қўрқувга солганди.


Террорчи маҳаллий мактабга қўнғироқ қилиб, таҳдид ва бомба ҳақида хабар берган. Полиция ҳар қанча уринса-да, телефон тизими орқали босқинчини аниқлай олмайди.


Ўшанда полиция зобити Жон Кек умидсиз ҳолда "WORLD WIDE WEB" ташкилотига ёрдам сўраб мурожаат қилганида, Митникдан бошқа ҳеч ким унинг илтимосини бажаришга уринмади. Фақат Митникнинг ёрдами билан безори ҳибсга олинди.





Машҳурлик


Ўша вақтда Кевиннинг ҳаёти кўпчилик ғарбликлар учун қизиқ ҳодисага айланганди. Унинг машҳурлиги шу даражада юқорилайдики, отаси Кевиннинг баъзи нарсаларини интернет аукционларида муваффақиятли сотди. Ҳатто қамоқдалигида у ҳақида турли муаллифларнинг кўплаб китоблари нашр этилган. Жазо муддати бўйича ҳукм чиқарилганидан кўп ўтмай, журналист Жон Маркофф Митник ҳақида «Хакер» китобини нашр этган.


Шунингдек, Кевин фаолияти ҳақида «Хакер» бадиий фильми ҳам суратга олиниб, унда Кевин образи ижобий қаҳрамон сифатида акс эттирилади. Шу сабаб ушбу картина катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлади. Кевин Митникнинг ўзи эса келгуси ҳаётини ахборот технологиялари хавфсизлиги бўйича китоблар ёзишга бағишлаган.



Мафтуна Каримова



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс
Ўзгача ракурс