Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 727.9617.01

  • EUR

    13 781.8462.91

  • RUB

    139.460.4

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 04:00

    +20 C

  • 05:00

    +20 C

  • 06:00

    +19 C

  • 07:00

    +20 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +23 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +29 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 16-May

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 04:00

    +20 C

  • 05:00

    +20 C

  • 06:00

    +19 C

  • 07:00

    +20 C

  • 08:00

    +20 C

  • 09:00

    +21 C

  • 10:00

    +22 C

  • 11:00

    +23 C

  • 12:00

    +25 C

  • 13:00

    +27 C

  • 14:00

    +28 C

  • 15:00

    +29 C

  • 16:00

    +28 C

  • 17:00

    +28 C

  • 18:00

    +27 C

  • 19:00

    +26 C

  • 20:00

    +24 C

  • 21:00

    +23 C

  • 22:00

    +22 C

  • 23:00

    +21 C

  • Payshanba, 16

    +20 +20

  • Juma, 17

    +19 +20

  • Shanba, 18

    +19 +20

  • Yakshanba, 19

    +16 +20

  • Dushanba, 20

    +13 +20

  • Seshanba, 21

    +14 +20

  • Chorshanba, 22

    +12 +20

  • Payshanba, 23

    +12 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Иқлим ўзгариши меҳнат самарасига қандай таъсир кўрсатади?

Мутахассис билан суҳбат 2003 йил 28 апрелдан бери ҳар йили юздан ортиқ мамлакатда Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни кенг нишонланади. Унда ҳамжамият эътибори иш жойларида содир бўлаётган оқибати оғир ва енгил, шунингдек, ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларнинг, касб касалликларининг олдини олишга қаратилади. ishonch.uz ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнатни муҳофоза қилиш бўлими мудири Нодира ҒОИБНАЗАРОВАни суҳбатга чорлади.
Жамият
427 15:18 | 28.04.2024 15:18
  • Аввало айтинг-чи, меҳнат жараёнида ишчи-ходимлар қандай ҳолларда ва қай даражада зарарланади? Дунёда бу борадаги вазият қандай?

– Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларига кўра, жаҳон бўйича ҳар йили 300 миллиондан зиёд бахтсиз ҳодиса, 160 миллонта касб касалликлари рўйхатга олинмоқда. Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларидаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари туфайли 2 миллион 780 минг нафар аёл ва эркак ҳалокат қурбонига айланмоқда. Кунига ўртача 6 минг 500, ҳар дақтқада 4 киши ҳалок бўлмоқда. Жароҳатланиш оқибатида ходимларнинг учдан бир қисми 4 иш кунидан ортиқ иш жойида бўлмаслиги иқтисодиётга зарар келтирмоқда.


Таҳлиллардан аён бўлишича, бахтсиз ходисаларнинг ярми қишлоқ хўжалигида, аниқроғи, бутун жаҳондаги ишчи кучининг деярли ярми банд бўлган соҳада рўй бераяпти. Бундан ташқари, ҳар йили 12 минг бола меҳнат фаолияти жараёнида, 340 минг ходим хавфли моддалар таъсирида вафот этмоқда. Фақат асбестнинг ўзи тахминан 100 минг кишининг ҳаётига нуқта қўймоқда.


Дунё бўйича ҳар йили 11 миллион ходим радиация хавфи билан боғлиқ ҳолда тиббий текширувдан ўтаяпти. Меҳнат фаолиятига тааллуқли ўлимларнинг асосий сабабларидан бири саратон бўлиб, унинг улуши 32 фоизга тўғри келмоқда, юрак қон-томир хасталиклари ва таянч ҳаракат тизими аъзолари касалликлари биргаликда юзага келган ўлимларнинг 50 фоизини ташкил этмоқда. Бахтсиз ҳодиса ва ишлаб чиқаришдаги зўриқишдан вафот этаётганлар инфекцион касалликлардан халок бўлаётганлар сонига тенг.


Менимча, мана шу далил-рақамларнинг ўзиёқ меҳнат муҳофазаси қанчалар жиддий ва зарур эканини англатади.


– Иш шароитлари хавфсиз бўлиши нималарга ва кимларга боғлиқ?


– Глобаллашув жараёни олдимизга янги вазифаларни қўймоқда. Биз соғлом муҳит яратиб, инсонлар хавфсиз шароитларда меҳнат қилишига эришишни мақсад қилганмиз. Тажрибалар иш ўринларининг хавфсизлиги ҳукуматга, иш берувчиларга ва ходимларнинг ўзларига боғлиқ эканлигини кўрсатмоқда. Меҳнат хавфсизлиги уларга баб-баравар наф келтиради.

Меҳнатни муҳофаза қилишга қўйилаётган юқори талаб узоқни ўйлаб амалга оширилаётган сиёсат натижаси бўлиб, ижтимоий уч томонлама мулоқот, жамоа мулоқотлари, иш берувчи ва касаба уюшмалари фаолияти орқали иш ўринлари хавфсиз бўлиши учун курашилмоқда. Шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик такомиллаштирилиши, меҳнат гигиенаси бўйича олиб борилаётган ишлар, айниқса, меҳнат инспекциясининг кучли фаолияти ҳам бу жараёнлар сифатига ижобий таъсир кўрсатади.


Ривожланаётган давлатларда бахтсиз ҳодиса ва касб касалликлари аксарият ҳолларда иқтисодиётнинг бошланғич секторида, яъни қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, қурилиш, ўрмон ва кончилик соҳаларида кузатилмоқда. Ходимларнинг билим даражаси етарли эмаслиги, улар меҳнатнинг хавфсиз усулларига ўқитилмагани, ёнғин, хавфли моддалардан нотўғри фойдаланиш, норасмий иқтисодиёт ўлим кўрсаткичлари ошишига олиб келмоқда. Шунингдек, ходимларда керакли билим ва малака етишмаслиги, хавф-хатарни тушунмаслик, меҳнат муҳофазаси нормаларига амал қилиш бўйича профилактик ишлар тўғри йўлга қўйилмагани, соҳада зарурий потенциал ва имкониятлар чеклангани оқибатида ҳам келиб чиқмоқда.


– Юртимизда бу кўрсаткичлар қандай ва бахтсиз ҳодисалар олдини олиш учун нималар қилинмоқда?


– Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчилик назорати доирасида корхона ва ташкилотларда назорат-профилактика ишлари, ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги бўйича аттестациядан ўтказиш тизимли олиб борилмоқда. Жумладан, норматив ҳужжатлар билан ишлаш бўйича жорий йилнинг дастлабки 3 ой давомида соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Меҳнат кодексига мувофиқлаштириш мақсадида 20 га яқин ҳужжатга таклиф ва тавсиялар берилди.


Шу вақт мобайнида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари томонидан 343 та бошланғич касаба уюшма ташкилоти фаолияти ўрганилиб, 1451 та камчилик мавжудлиги аниқланди. Иш берувчиларга 121 та тақдимнома киритилиб, касаба уюшмалари аралашуви билан 751 та тақдимномада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилишига эришилди. Ишлаб чиқаришда жароҳат олган ходимлар ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг 132 тасига ҳуқуқий маслаҳат берилди. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида касаба уюшмалари аъзоларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 9 марта судга мурожаат этилди.


Ўрганишларимиз натижасида ишлаётган аёлларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, махсус кийим-бош ва пойабзал, ҳимоя воситаларига эга ҳолда ишлаётганлари кўпайгани, зарарли хавфли омиллар таъсирида ишловчилар сони эса камайгани аниқланди. Бу йиллар давомида олиб борилган тушунтиришлар ва таъсирли чоралар самарасидир.


Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунининг бу йилги мавзуси “Иқлим ўзгаришининг меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига таъсири” деб эълон қилинди. Бу бежиз бўлмаса керак?

Ҳа, шундай. Ҳозирги кунда ўзгарувчан об-ҳаво шароити меҳнат соҳасига, айниқса, ходимлар хавфсизлиги ва соғлиғига сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Иқлим ўзгариши сабабли касбий хавф-хатарларга иссиқлик стресси, ультрабинафша нурланиш, ҳавонинг ифлосланиши, йирик саноатдаги авария ҳолатлари, экстремал об-ҳаво ҳодисалари, трансмиссив касалликлар кўпайиши ва кимёвий моддалар таъсири кучайиши эҳтимоли катта. Юқори ҳарорат юрак-қон томир ва нафас олиш тизими касалликлари туфайли ўлимга олиб келиши ҳам мумкин. Иқлим ўзгариши, айниқса, очиқ ҳавода ёки иссиқ хоналарда ишлайдиган одамларга кўпроқ хавф туғдиради.


Ҳавонинг ифлосланиши эса глобал исиш жараёнида озоннинг ерга яқин қатлами концентрациясини оширади. Бу тутуннинг асосий компоненти ҳисобланади. Озон қатламининг ерга яқин қисми турли касалликлар, жумладан, ўпка функцияси пасайиши, астма хуружлари кучайиши билан бевосита боғлиқ бўлади ҳамда эрта ўлим ҳолатлари кўпайишига олиб келади. Бундан ташқари, иқлим ўзгариши ўсимлик гулчанглари концентрацияси ошишига олиб келиши ҳам мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ўсимлик гулчанглари туфайли аллергик ринит бутун дунё бўйлаб барча катта ёшдаги инсонларнинг 10 дан 30 фоизигача, болаларнинг 40 фоизигача таъсир қилади. Бундай ўзгаришлар биз, меҳнат муҳофазаси ходимлари олдига янги вазифаларни, замонавий ёндашувларни ва меҳнаткашлар муҳофазасини янада кучайтиришдек масъулиятни кўндаланг қўяди. Хуллас, келгусида қиладиган ишларимиз кўп.

Зебо НАМОЗОВА
суҳбатлашди





Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 1303 16:57 | 05.08.2023